Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рамазон рўзасининг каффорати ҳақида

00:00 / 27.08.2012 | eski savollar | 2957
Ассалому алайкум ҳурматли ва қадрли Устоз!Устоз, Рамазон рўзасини беузр бузган ёки тутмаган кишига каффорат вожиб бўлади тўғрими? Устоз каффорат деганда аввало бир қул озод қилиш, ёки 60 мискинни тўйғазиш, унга ҳам кучи етмаса 60 кун кетма-кет рўза тутишлик тушинилади, тўғрими? Энди ҳозирда моддий тарафдан кучи етадиган инсонларга ҳам каффорат вожиб бўлса, улар "биз 60кун кетма-кет руза тутолмаймиз, шунга кўлимиздан келганича ҳаракат киламиз, Аллоҳ авф этсин бизларни" дейишади.Устоз, лекин каффоратнинг шарти 1) бир кул озод килиш; агар унга имкони булмаса, 2) 60 мискинни тўйдириш; бунга ҳам имкони бўлмаса, 3) 60кун пайдар-пай рўза тутиш, тўғрими?Демак бояги моддий имконияти борларга Рамазон рўзасининг каффорати учун уларга аввало 60 мискинни таъминлаш вожиб бўлмайдими? Аммо улар аввало 60 мискинни тўйдириш ўрнига, "60 кун рўза тутолмайман" деб, рўзанинг каффоратини ҳам адо этишмай юрибди. Устоз, қимматли вақтингизни олганим учун узр, рози бўлинг.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Энг аввал каффорот қул озод қилиш бўлади. Каффорот бериш вожиб бўлган одам қул озод қилишга қодир бўлмаса, кетма-кет, орасини узмай олтмиш кун рўза тутиши лозим. Рамазон рўзасини тутиш даврида сабрсизлик қилгани сабабли, сабрли бўлишга тузукроқ одатланиб олиши учун.Рамазонда қасдан рўзасини очиб юборган одам, икки ой кетма-кет рўза тутишга қодир бўлмаса, олтмиш мискинга таом беради.Ўзингизча шариат ҳукми тартибини тескари қилиб олиб одамларнинг бошини айлантирманг!

Топ рейтинг www.uz Openstat