Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Марҳум Саид Афанди ҳақларида

00:00 / 29.08.2012 | eski savollar | 1957
Ҳурматли устоз, бугун интернетда Нақшбандия ва Шозилия тариқатидаги Дог'истонлик Шайҳ Саид Афанди бир аёлнинг у ёқнинг уйига кириб, узини портлатиб юборгани оқибатида ҳалок булгани малум қилинди. Бу амалиёт ортида уша эрдаги "салафи" гуруҳлар борлиги айтилмоқда. Бу кишининг "айблари" суфи булганликлари ва уларни танқид қилганлари дейилмоқда. Бу Шайҳни олдин танимасамда, у киши ҳақида интернетда уқиб курдим. Ма'лумотларга кура у киши аҳли сунна уламолардан булган. Очиг'и бу қотиллик мани ута маҳзун қилди. Узини узи диндор деб билган ва Исломга амал қилаётганликни даво қилганлар қайси ақл ва илм билан бунақа ишга қул урмоқдалар, ҳайронман. Буларни қилган иши айни ҳаворижларни қилган ишидан фарқ қилмаяпди. Бунақада мусулмонлар орасида катта фитна чиқиб кетиши ҳеч гап эмас. Устоз бу фитнанинг олдини олиш учун нималар қилиш лозим? Сиз бу инсонни танирмидиз? Аллоҳ раҳмат қилсин!Аллоҳ субҳанаҳу wа та'ала Узи биз мусулмонлар турли фитналардан сақласин!ЖазакАллаҳу кҳайр..

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мен ҳам шайх Саид Афанди раҳматуллоҳи алайҳини сиз каби сиртдан билар эдим. Ушбу ишнинг ўзи катта фитнадир. Мусулмонлар бундай ишни хаёлларига ҳам келтирмасликлари керак. Бу каби ишлар фақатгина мусулмонларга зарар келтиради. Ислом душманларининг тегирмонига сув қуяди. Ҳамма мусулмонлар бир тан, бир жон бўлишлари керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat