Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пайғамбаримиз алайҳиссаломни тушда кўриш

00:00 / 30.08.2012 | eski savollar | 1120
Ассалому алайкум. Узр гапларим бироз расмий бўлса айбга буюрмайсиз. Сертакаллуфликни оқламайман. Саволим. Пайғамбаримиз Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васалламни тушда кўрганида у киши бизга ўзини танитадиларми ёки биз у кишини Пайғамбаримиз деб ўйлимизми, яъни ўзимиз танимизми? Агар у киши ўзини танитмайдиган, биз ўзимиз биладиган бўлсак, ман у кишини 3 марта тушимда кўрганман. Агар бу нотўғри бўлса манимча адашдим, агар рост бўлса 3-сида шундай туш кўрдим.Пайғамбаримиз Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам гўдаклик пайти экан. Мен у кишини қўлимга кўтариб олибман. Машинани олди тарафида кетяпмиз экан. Бир иш бўлибди, болани орқадиги инсонга берибман. Ишимни қилиб бўлиб яна қайтариб олдим. Шунда гўдакка мехр билан Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам деб қарадим. Юрагим ғалати хисларга тўлиб кетди. Шунда гўдак йиғлай бошлади. Қуёш нури тушаётган экан, мен қуёшни кийимим ва гавдам билан тўсишга харакат қилибман. Йиғлашдан бироз тўхтади. Гўдак чиройли, лекин бизга нисбатан қорачадан келган пешонасида хам сийрак сочлари бор эди. Кейин гўдакни кўтариб олиб "Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васалламни эхтиёт қилишим керак, сақлашим керак" деб кўтариб юрибман. Кейин гўдак 6-8 ёшли бола бўлибди, лекин атрофимда ўйнаб юрарди. Саволим чўзилиб кетганини биламан. Узр, лекин Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васалламни тушимда 3 марта кўрдим деб ўйлаб юрибман. Лекин баъзида у киши бўлмасаларчи, бу мани ёлғон тушим бўлсачи деб ўйлаб қоламан. Чунки ман аниқ биламан Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васалламни тушимда кўришга умуман арзимайдиган ёмон инсонман. Гунохларим жуда кўп, жуда, жуда. Ҳурматсизлик қилган бўлсам узр!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ҳар бир нарса ниятга яраша бўлади. Яхшиликни ният қилаверинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat