Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ёлғон ва ёлғоннинг сабаблари?

00:00 / 29.01.2007 | eski savollar | 1311
Ассалому алайкум1. Мен УСА да истиқомат қиламан.Бу ерда биласиз ноқонуний бо'либ қолса,жуда ёмон.Керак бо'лса депорт я'ни мамлакатдан чиқариб юбориши ҳам мумкин.Мен айни шу нарсада савол бермоқчиман.Мен бу ерда ноқонуний бо'либ қолганман.Бир куни машинада бир киши билан кетаяпганимда милитсия то'ҳтатди.Сабаби тезликни ошириб юборган эдим.Мени олдимга милитсия келиб бир неча саволлар берди.Шуни ичида кутилмаганда пасспортимни со'ради.Дарҳақиқат олдимда пасспортим бор эди.Мен ё'қ десам ҳам бо'лар эди.Чунки висамни муддати о'тиб кетган эди,я'ни ноқонуний бо'либ қолган эдим.Пасспортим ё'қ десам ёлг'он гапирган бо'ламан деб бердим.Шунда милитсия жаноблари текшириб айтдики,сени пасспортингни муддати о'тиб кетган экан.Сен ноқонуний бо'либ қолган экансанку деди.Ҳа дедим.Туш деди.Тушдим.Ҳамма ё'г'имни текшириб машинасига о'тқазтирди.Машинасини ичида ярим соатча саволлар бериб о'тирди.Ҳаммасига то'г'ри жавоб бердим,я'ни алдамадим.Билдимки албатта содиқларга нажот беради деб.Шунда эмегратион я'ни аянезга тел қилиб мени исмимни берди текширтиришлик учун.Дарҳақиқат шунақа исмлик бола борми деб.Ҳақиқатдан ҳам шундай бо'либ чиқдим.Бу пайтда ягона ёрдамчим Оллоҳ эди.Мен Оллоҳга чин дилдан ишонган эдимки албатта ёрдам беради иншааллаҳ деб.Лекин депорт бо'либ кетишимдан қо'рқмадим.Мамлакатимга кетсам кетибманда дедим.О'ша пайтда депорт қилиб юборишга ҳақли эди.Ҳуллас ярим соатча саволлар берди.Ҳасбуналлоҳу ва не'мал вакил (О'зинг кифоят қиласан ва О'зинг қандай яҳши ёрдамчисан) деб турдим.Алҳамдулиллаҳ о'зидан о'зи мени қо'йиб юборди кет деб.Кейин уйга борганимда шеригим шу воқеани биродарларга айтиб берди.Биродарларим мени койиди нега пасспортингизни берасиз деб.Бермасангиз бо'лаверади ёлг'он бо'лмайди бунақа пайтда деди.Мен уларга ёлг'он бо'лади дедим.Оят ва ҳадисдан келтирдим.Мана менга нажот бердику Оллоҳ таоло дедим.Ҳуллас савол шуки,мен бу ерда то'г'ри иш қилдимми ёки ё'қми?2. Иккинчи маротаба ҳам милитсияга тушдим.Бу пайтда ҳам тезлик эди.Эрталаб соат 5 да ишга кетаяпган эдим.Ҳуллас икки милитсия келиб ҳамма ёг'имни текширди.Буни устига правам уйда қолиб кетган эди.Машинани яқинда сотиб олган эдим.Страҳовкани ҳали қилмаган эдим.Улар шубҳаланишдида дарров қо'лимга кишанни солиб, олиб бориб қамаб қо'йишди.О'ша ерда бомдоддан олдин икки ракат намозни о'қиб нажот со'радим.Кейин икки соатдан кейин олдимга келиб бир соат кутгин сени судга олиб борамиз о'ша ерда ҳал бо'лади деди.Кейин судга бордим.Судда ко'п одам о'тирган эди.Ҳаммаси ҳар ҳил айблар билан тушган.Лекин битта мен кишганда эдим ва алоҳида жойга о'тқазиб қо'йган эди.Шунда Судя жаноблари кириб қолди.Ҳамма о'ринидан турди одатларига биноан.Мен турмадим.Чунки ҳадис эсимга тушди.Ҳуллас судда штраф то'ла деди,штраф то'лаб чиқиб кетдим.Бу воқеадан бир биродаримиз ҳабар топиб менга шундай деди: Сизни милитсия то'ҳтатиб саволга тутган пайтда қаерда яшашингизни айтган экансиз.Уйингизда ноқонуний одам ( я'ни ибодатсиз) ҳам бор эди.Агар келиб о'ша болани депорт қилиб юборса сиз гуноҳкор бо'ласиз биласизми деб қаттиқ зажр бериб чиқиб кетди.Бу ерда иккита савол туг'илди. 1). Судя кирган вақтда о'рнимдан турмаганлигим учун то'г'ри иш қилдимми? 2). Бу ерда ҳам қаерда турасан деганда то'г'рисини айтдим.Лекин биз билан ибодатсиз ноқонуний бир бола турар эди.Унга зарар бо'лиши ҳам мумкин эди.Лекин ундай бо'лмади алҳамдулиллаҳ.Бунда ҳам то'г'ри иш қилдимми?3. Шайҳ жаноблари сиздан илтимос.Ёлг'он ҳақида батафсил келтирсангиз қайси пайтда мумкину ва қайси пайтда мумкин эмас.Ташаккур

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ёлѓон араб тилида «кизб» дейилади ва луѓатда сидќ-ростнинг тескарисини англатади.Уламолар ёлѓонни ќуйидагича таърифлайдилар:Журжоний: «Ёлѓон хабар унинг воќеъликка тўѓри келмаслигидир. Ибн Ћажар: «Ёлѓон бир нарса ћаќида ќасддан бўлсин, ноќасддан бўлсин унга хилоф нарсани гапиришдир», деган.Ёлѓон сўзда бўлиши билан бирга амалда ћам бўлади. Унда ёлѓончи бўлмаган нарсани бўлган ќилиб кўрсатиш учун ћийла ќилади. Ёки унинг акси бўлиб, бўлган нарсани бўлмаган ќилиб кўрсатишга ўтилади.Ќуръони Каримнинг «Юсуф» сурасида бунга далил бор:«Кечќурун йиѓлаган ћолларида оталарига келиб: «Эй отамиз, биз Юсуфни нарсаларимиз олдига ќолдириб, ўзимиз ќувлашиб кетсак, уни бўри еб ќўйибди. Агар ростгўй бўлсак ћам, сен бизга ишонмассан», дедилар.Ва унинг ёлѓон ќонга бўялган кўйлагини келтирдилар» (16-18 оятлар). Ўѓиллар оталарини ишонтириш маќсадида ашёвий далил, деб Юсуфнинг кўйлагини ёлѓондан ќонга бўяб олиб келишди. Улар ћам сўз ила, ћам амал ила ёлѓон тўќишди.Ёлѓоннинг сабаблари.Кишининг ёлѓон ишлатишига бир неча сабаблар бор:1. Фойда жалб ќилиш маќсади.Ёлѓончи ўзига фойда етишини кўзлаб одамларни алдаб ўз манфаати учун ёлѓон гапиради.2. Зарарни ќайтариш маќсади.Ёлѓончи ўзига етиши мумкин бўлган зарарни ќайтариш маќсадида ћам ёлѓон тўќийди. У ўзича шу тўѓри йўл деб ўйлайди. Аммо икки ћолатда ћам ўзига бу дунё ва охират зарарини жалб ќилаётганини ўйламайди.3. Сўзини чиройли ва гапни гўзал чиќармоќчи бўлиш маќсади.Бунда ёлѓончи тўѓри сўз ва рост гап ила одамларга ёќиш, уларнинг эътиборини тортиш имкони йўќ бўлганидан уларга ёќадиган гап-сўз излаб ёлѓон тўќийди.4. Ёлѓон гапириш одатига айланиб ќолгани учун нафси шу нарсани истайдиган бўлиб ќолгани сабабли бу ишни ќиладиганлар ћам бр.5. Душмандан ўч олиш маќсади.Бунда ёлѓончи душманини шарманда ќилиш ва ундан ўч олиб кўнгли тўлиши учун ёлѓон тўќийди.6. Ўзини обрўсини орттириш маќсади.Бунда ёлѓончи ўзини аћли фазл, олим, уддабурон ќилиш кўрсатиб маќтаниш учун ёлѓон тўќийди.Ёлѓоннинг турлари.1. Асли йўќ нарсани тўќиш.2. Бор нарсага маънони ўзгартиб юборадиган даражада ќўшимча ќўшиш.3. Бор нарсага маънони ўзгартиб юборадиган даражада нуќсон киритиш.4. Бор нарсага маънони ўзгартиб юборадиган даражада ибораларини ўзгартиш. Ёлѓоннинг ћукми.Имом Ибн Ћажар ва Заћабийлар узрсиз ёлѓон гуноћи кабирадир, деганлар.Аллоћ таолога ва Расулуллоћ алайћиссаломга ќасддан ёлѓон тўќиш куфрдир.Ќуръони Каримда ёлѓон ћаќида бир юз олтмиш еттита оят бор.Аллоћ таоло «Наћл» сурасида: «Ёлѓонни фаќат Аллоћнинг оятларига иймон келтирмайдиганларгина тўќирлар. Ана ўшалар ўзлари ёлѓончилардир», деган (105-оят).Аслида, ёлѓонни фаќат иймонсиз кофирларгина тўќийдилар. Чунки кофирларда савоб, гуноћ деган тушунча йўќ. Ёлѓон гапирса, гуноћ бўлиши, у дунёда азобланиши ћаќида эътиќодда бўлмагани учун ўйламасдан ёлѓон тўќийверадилар. Мўминлар эса, ёлѓонни катта гуноћ деб биладилар. Ёлѓон гапириш туфайли охиратда азобга дучор бўлишларидан ќўрќадилар.Абу Ћурайра розияллоћу анћудан ривоят ќилинади:«Расулуллоћ соллаллоћу алайћи васаллам:«Мунофиќнинг белгиси учтадир: агар сўзласа, ёлѓон сўзлайди, ваъда ќилса бажармайди ва унга омонат топширилса хиёнат ќилади», дедилар».Тўртовлари ривоят ќилган.Имом Молик ривоят ќилган ћадиси шарифда Сафвон ибн Сулайм розияллоћу анћу айтадиларки: «Эй Аллоћнинг Расули! Мўмин ќўрќоќ бўладими?» деб сўралди. «Ћа», дедилар. «Эй Аллоћнинг Расули! Мўмин бахил бўладими?» деб сўралди. «Ћа», дедилар.«Эй Аллоћнинг Расули! Мўмин ёлѓончи бўладими?» деб сўралди.«Йўќ», дедилар».Ќайс ибн Абу Ћозимдан ривоят ќилинади:«Абу Бакр розияллоћу анћунинг:«Ёлѓондан ћазир бўлинглар! Ёлѓон, албатта, иймондан четлатувчидир», деганини эшитдим».Байћаќий ривоят ќилган. Ёлѓон ћаќидаги гаплардан намуналар:- Умар ибн Хаттоб р-у.:«Мени рост пастлатгани, аслида у паслатиши нодир, ёлѓон кўтарганидан, аслида унинг кўтариши нодир, яхшироќдир», деганлар.- Арваа номли аёл Саъийд ибн Зайд ибн Амр ибн Нуфайл ила ћовли талашиб хусумат ќилди. Шунда у:«Бу аёлни ўз ћолига ќўйинглар. Мен Расулуллоћ соллаллоћу алайћи васалламнинг «Ким ноћаќдан бир ќарич ерни олса, ќиёмат куни етти ќават ер унга тавќи лаънат бўлади» деганларини эшитганман. Аллоћим! Агар бу аёл ёлѓончи бўлса кўзни кўр ќилгин ва ќабрини ћовлисида ќилгин», деди.Мен ўша аёлнинг кўр бўлиб деворларни пайпаслаб юрганини кўрдим. У «Менга Саъийд ибн Зайднинг дуоси тегди» дер эди.Бир куни ћовлисида кетаётиб ќудуќќа тушиб кетди ва ўша ќудуќ унга ќабр бўлди». Ёлѓоннинг зарарларидан:1. Ёлѓон ўз эгасини парчалайди.2. Ёлѓон ўз эгасини дўзахга олиб боради.3. Ёлѓон узоќни яќин, яќинни узоќ ќиладиган саробдир.4. Ёлѓон мурувват, жамол ва чиройни кетказади.5. Ёлѓон аќл ўѓрисидир.6. Ёлѓончи хору зор бўлади.7. Ёлѓон дину дунёни бузади.8. Ёлѓон пасткашлик аломатидир.Исломда ёлѓон ћаром ва катта гуноћ ћисобланса ћам ундан каттароќ зарарни ќайтариш учун уч ћолатда истисно тариќасида ёлѓон ишлатишга рухсат берилган.1. Одамлар орасини ислоћ ќилиш.Мусулмонларнинг бир-бирлари билан урушиб юришлари жуда ћам ёмон иш. Бу ёмон иш оќибатида инсонлар ва жамиятлар ораси бузилади. Кишиларнинг бир-бирлари билан хусуматлашишлари, уришишлари барча бало офатларнинг бошидир. Шунинг учун, бу ћолат пайдо бўлиши билан ќандоќ ќилиб бўлса ћам уни бартараф ќилишга ўтмоќ зарур. Бу йўлда ћатто ёлѓон гапирилса ћам рухсат. Чунки одамларнинг орасини ислоћ ќилиш учун ёлѓон гапирган одам фаќатгина яхшилик учун ёлѓон гапиради. 2. Урушда ѓалаба ќилиш учун.Душман билан бўлаётган ќуролли ќарама ќаршилик ћаёт мамот жанги бўлади. Бу жангда душман ќўлидан келган барча ишларни, жумладан, ёлѓонни ћам ишга солади. Агар аскар енгилса барча уммат ва миллат душман асорати остида ќолади. Шунинг учун ћам кўпчилик манфаати йўлида душманни доѓда ќолдириш учун ёлѓон гапиришга рухсат берилган.3. Оиланинг аћллигини саќлаб ќолиш учун.Ћар бир жамиятда оиланинг аћиллиги алоћида аћамият касб этади. Аћл оилада ўсган болалар салоћиятли фуќаро бўлиб ўсадилар. Ота-онанинг жанжаллари садоси остида ўсган болалар эса салоћиятли фуќаро бўлишлари мумкин эмас. Шунинг учун ћам эри хотин орасидаги ўзаро аћиллик жуда ћам мућимдир. Ана ўша аћилликни саќлаб ќолиш маќсадида эри хотинга бир-бирларига яхшилик маънода ёлѓон гап айтишларига рухсат берилган.Ушбу истисно тариќасида рухсат берилган уч ћолатдан бошќа ћолларда ёлѓон гапириш мумкин эмас.Умму Кулсум бинти Уќба розияллоћу анћодан ривоят ќилинади:«Бу аёл Набий соллаллоћу алайћи васалламга байъат ќилган биринчи мућожиралардан бўлган эди. У киши Расулуллоћ соллаллоћу алайћи васалламнинг:«Одамлар орасини ислоћ ќилган каззоб эмас. Хайрни айтади ва хайрни етказади», деганларини эшитган экан. «Мен у зотнинг одамлар «ёлѓон» дейдиган нарсадан бирор нарсага рухсат берганларини эшитмаганман. Илло уч нарсага; урушда, одамлар орасини ислоћ ќилишда ва эрнинг ўз хотинига ва хотиннинг ўз эрига гапиришида рухсат берганлар», деди у».Тўртовлари ривоят ќилган.Абу Довуднинг лафзида:«Расулуллоћ соллаллоћу алайћи васалламнинг ёлѓондан бирор нарсага рухсат берганларини эшитмаганман. Илло уч нарсани «ёлѓончи ћисобламайман» дер эдилар; одамлар орасини ислоћ ќилган одамни. У бир гапни айтса, ундан ислоћдан бошќани ирода ќилмайди. Урушда сўз сўзлаган кишини ва ўз хотинига сўз айтган эрни ћамда ўз эрига сўз айтган хотинни», дейилган.Гапни буриб гапириш, яъни, киши оѓир ћолга тушиб ќолганда сиртидан бошќа, ичида бошќа маъно берадиган гапни айтиб очиќ-ойдин ёлѓон гапирмай ќутилиб кетишга рухсат бор.Имрон ибн Ћусойн розияллоћу анћудан ривоят ќилинади:«Набий соллаллоћу алайћи васаллам:«Албатта, гапни буриб гапиришда ёлѓондан ќочиш майдони бордир», дедилар».Ибн Адий ва Байћаќий ривоят ќилган.Ислом оламида Ќуръони Каримни махлуќ дейиш фитнаси чиќќанда халифа ћаммани бу гапни айтишга мажбур ќилишга ўтган. Навбат имом Шофеъийга келганда у киши, албатта, манавулар махлуќдирлар, деб тўрт панжаларини кўрсатганлар. Тафтишчилар буни, тўрт илоћий китоб; Забур, Таврот, Инжил ва Ќуръонлар махлуќ, деб айтилганини англаганлар. Имом Шофеъий бўлсалар, тўрт панжани ирода ќилганлар.Ўзининг золимлиги билан донг таратган Ћожжож золим саћобаларнинг бирларидан, менинг ћаќимда нима дейсан, деб сўраган. Шунда у киши, сен ќоситсан, деганлар. Араб тилида «ќосит» сўзининг икки ќарама-ќарши маъноси бор. Бу сўз ћам одил, ћам жаврчи маъноларини билдиради. Мазкур саћобий розияллоћу анћу Ћажжожга, сен ќоситсан, деганларида ўша ерда турганлар унга, сени мадћ этди, дейишган. Аммо Ћажжожнинг ўзи, йўќ у мени жаврчи демоќда, деган.

Топ рейтинг www.uz Openstat