Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нега китобларда икки хиллик ва чигалликлар учрамоқда.

00:00 / 02.09.2012 | eski savollar | 2410
Ассалому алайкум."Ислом.уз" сайтидеги "КУТУБХОНА" бо'лими "ФАТВОЛАР" гурухи ичидеги савол ва жавобларни о'қиб мен о'қиган олдинги китобларимдан шубхаланиб қолдим. Бу ерда икки хиллик пайдо бо'лмоқда. О'қиган китобларимда то'г'ри деб айтилган нарсалар бу ерда далиллари билан келтирилиб ното'г'ри эканлиги ко'рсатилмоқда. Китобларда, хадисларда ва одатларимизда хам чигалликлар учраб туради. Оддий мисол Пайг'амбаримиз с.а.в. хақида хам марузаларда бироз фарқлар ко'ринади.Мисоллар.Кинначилар хақида.Мушкул кишод хақида.Намоздеги дуо хақида"Саодатга элтувчи билим" китоби1989-йили Ислом олимлари йиг'илишда кофир деб топилган инсон ва унинг ишлари.Никох ва унинг тартиб қоидаси (гувохлар борасида). Бази китоб ва хадислар. хатто мен хадис деб билган хадислар хатто ё'қ бо'либ чиқди.О'гай о'г'илни номига о'тказмаслик. ва бошқалар.Юқоридегиларни хақида ма'лумотга эга бо'лдим. Лекин бошқа билган шарий қоида ва хадисларимни то'г'ри эканлигига бироз шубха пайдо бо'лди. Чунки ко'п ва хар хил китоб о'қиганман. Лекин уларни о'қишдан олдин албатта текшириб ко'ргандим. Аввало о'зимизда чиққан ва текширувдан о'тганлигига этибор берганма. лекин шунда хам уларни ичида хатолар бор экан. Мен нима қилишим кере. Ишончли китобларни о'қиб, динимиз хақидеги билимларимни бошидан о'рганиб чиқишим кереми. Қайси китоблар ишончли бо'лади. Бундай бо'лишига нима сабаб.Саволим чо'зилиб кетган бо'лса узр. Бу саволни қисқартириб, то'г'ри ёзишга харакат қилдим. шу саволни устида 1 соат атрофида вақтим кетди. Тан оламан фикрларим чалкашиб кетди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Албатта, китобларни ўқишдан олдин уларни ўқиса бўладими, йўқми аниқлаб олиш керак. Мисол учун сиз айтган “Саодатга элтувчи билим” китобини диний илмидан мутлақо бехабар одам ёзган. Катта жанжалларга сабаб бўлган. Бунинг учун биладиган одамлардан сўраб ўрганиш керак. Сиз ўзингизга бир билимни кишини устоз деб олиб ўша киши билан маслаҳатлашиб иш қилинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat