Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бировни хаккини ейиш гунохми

00:00 / 09.09.2012 | eski savollar | 836
пайгамбаримиз Мухаммад Мустафо с.а.w га дуруду саловатлар булсин. Устоз саломатмисиз Аллох жж узи илмингизни янада зиеда килсин. Устоз саволим бор эди. Хозир мен бошка юртда ишдаман. Мени ва бошкаларни ишга олиб кетишдан олдин малум сумма ойлик маош ва бошка масалалар шу жумладан намоз укишга хам ваъда килинган эди. Лекин бу ерга келгандан сунг хаммаси елгонлиги билинди. Лекин Намоз укишни уришиб талашиб келишиб олдим. Аммо шундайларни хам курдимки юртимизда 5 махал намоз укиб юрган намозхонларимиз бу ерларга келгач намоз укишни тарк килишган. Нимага деб савол берсам бошлик куймайди дейишади. Харом ейишдан хам хазар килишмаган. Халоллари бор таомларни. Уларни гаплари бизлар мусофирмиз Аллох куриб турибди узи кечиради дейишади. Мен бошлиг б.н тортишгандан сунг айримлари намоз укишни бошлашди алхамдуллиллах.Тушунтирдим анчаси тушунди колгани ушандай колди. Аллох узи инсоф берсин. Амийн. Сунг маош вакти келди. Маошни олдик. Лекин.... Айтилган ваъда берилган суммани беришмади. 3-4 йилдан бер ишлайдиган болалардан сурадим нимага бундай десам бошлигни хакки бор уз хаккини олади хар ойликдан хар бир боладан 100 доллар. Айтган экан бошлигни узи. Уша 3-4 йил олдин болалар рози булишган. Шундан буен шу тарзда келмокда. Ким рози булмаса кайтиб кетаверсин деган бошлик. Бошлик хам узимиздан Бухородан.Берган пулни уйга узатсак кулимизга пул колмайди. Телефонга пул ташлаш учун шахарга чикиш у.н. Шу у.н мени ишлайдиган жойда шампун совун тапичка хар хил нарсалар бор. Бизлар чикариб сотамиз. Устоз мени килайдиган ишим тугрими ? Узи намоз укиш у.н тортишган эдим. Яна тортишсам аникки мени юртимга узатиши аник. Узи айтган эди менга ва бошкаларга хам айтган мангабош огрик керак эмас хохласанг шу хохламасанг билетингни ол уйинга кетавер деган. Бу бошлигларни нима дейишга хам хайронман. Шунинг учун сабр килиб ишлаб юрибман устоз. Гунохкор бандангни узинг кечир Аллохим. Устоз ендигина келди ва бошка чикимларни болаларни нафакасини пулини уйга узатдим. Шунинг учун сабр килиб ибодат килиб ишлаб юрибман. Бу бошликларни килайдиган иши замонавий одамфрушлик экан. Энди буларни ишини юртимизга боргандан сунг тегишли жойларга мурожаат киламан дейиш ниятим бор. Устоз мени килайдиган ишим гунохми? Бу бошликларни ишига карши шундай килиб хаккимни олобман. Шу тугрими? Бу килайдиган ишим биламан гунохлигини нима килай хай Устоз. Аллох мени кечирарми? Менга тугри йул курсатинг. Ниятим бу йил апрелгача ишлаш шарномам тугайди. Бу йил бошка жойга кетмокчиман насиб булса. Мани дуо килинг Устоз. Аллох жж сизни уз панохида асрасин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ таоло сизни асрасин, яхши жойларда ишлаб ҳалол ризқ топишда Ўзи ёрдамчи бўлсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat