Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳалол ва харом касб

00:00 / 10.09.2012 | eski savollar | 664
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим!Ассаламу Алайкум Шайх ҳазратлари!Аллоҳдан сизга ва аҳлингизга энг эзгу тилакларни сўраган ҳолда мактубим мазмунига ўтсам.Яқин йилларгача оиламиз шариат аҳкомларидан анча узоқ ҳолатда эдик. Ҳали ҳам асоратлари бор. Сизни асарларинигиз ва суҳбатларингиз, ҳамда атроф муҳитда ўзимизга тегишли салбий воқеа ва мусибатлар рўй бериб ва уларга ибрат кўзи билан қарашимиз сабабидан Алҳамдулиллаҳ секин аста исломнинг моҳиятини тушиниш оиламизда сезилмоқда. Уйимизда дейарли сизнинг ҳамма асарларингиз бор. Секин аста уларни мутоала қиляпмиз.Ҳазрат ҳозир сизга йўллаётган саволининг асли жавобини кўпчилик билишади. Лекин бу мактубни дадамга бермоқчи эдим, чунки бўлаётган ҳолатни тўғридан тўғри дадамни ўзларига айтишга журъат қилолмадим. Дадам бошимизга тушган мусибатлардан сўнг намозга ҳам кирганлар. Айни вақтда намоз ҳам ўқиб турадилар. Ичмайдилар.Яқин қариндошларимиздан бири катта бир Ароқ заводининг раҳбари. У киши бу ерга раҳбар бўлиб тайинланганларига қадар, бизга кўп ёрдам қўлини чўзган. Айниқса бошимизга оғир мусибат тушган пайтларда ҳам. Яқинда ўша қариндошимиз Ароқ зоводига раҳбар бўлдилар ва Дадамни қурилиш ишлари бўйича шу заводда кўмак беришларини сўрабдилар. Дадам рози бўлибдилар. Буни эшитиб жуда қаттиқ хафа бўлдим, кимга нима дейишни билмай юриб, аввал онамга мана, Сизга мурожат қияпман. Онам ҳам намоз ўқийдилар. Онамга: “Нега Дадам бу ишлари ҳаромлигини била туриб рози бўлдилар” десам. Онам: “Ўғлим мен ҳам Даданга тушунтирдим. Даданг ҳам билиб турибдилар. Лекин Даданг, ўша қариндошимиз бизга кўп ёрдам қилганлиги, энг асосийси у киши қариндошимиз бўлганлиги учун ўртамиздаги силаи раҳмни сақлаш, шунингдек, у кишидан катта қарзлари борлиги учун “Йўқ” дейя олмабдилар” деб айтдилар. Қанчада- қанча ёшларнинг ва катталарнинг бахтининг қаросига, қанчадан-қанча оилаларнинг бузилишига, жамиятимизнинг жар ёқасига келишига сабаб бўлаётган бу бало жойда ишлаш қанчалик нотўғри эканлигини Дадамга тушинтиришимга журъатим етмаяпти. Онам орқали айтишга ҳаракат қилдим, самараси бўлмади. Аниқроғи ножўя гапириб Дадамни қалбларини оғритиб қўйишдан қўрқдим. Ёки Дадам: “Шу заводнинг ичидаги қурилиш ишлари ароқ ишлаб чиқаришга боғлиқмас” деган гумондамикинлар, билмадим. Нима бўлганда ҳам шу заводда ишлаяптилар. Маошлари ҳам шу завод номидан бериладику.Ҳазрат, Сиздан илтимос, Дадамнинг ҳолатлари қанчалик Ислом шариатига қолаверса, ижтимоий ҳаётимизга номуофиқ эканлигини ёритиб берсангиз ва яна шундай ҳолатда қариндошлар билан силаи раҳмни қандай сақлаб қолиш ва шундай ҳолатда уларга қандай жавоб айтиш кераклиги тўғрисида ҳам кўрсатма берсангиз.Дадам ўша заводда фақат қурилиш ишлари билан шуғилланадилар. Касблари қурувчи-инжинер. Сиздан яна бир илтимосим, оилам, қариндош уруғларимиз вақт, замон, маконнинг ўша пайтдаги салбий таъсириданми, Аллоҳ билгувчи, Ислом ахкомлардан анча узоқдалар. Катта бир қариндошлар орасида намоз ўқигувчилар қўл билан санагулик. Ҳатто қавмимизнинг бир каттаси ҳам йўқ.Ҳазрат бизни Сиз билан замондош қилган Аллоҳга ҳамдлар ва санолар бўлсин. Биз ишонаман сизнинг дуоларингизни Аллоҳ рад этмайди, вақти саоти билан Инша Аллоҳ албатта ижобат бўлади. Илтимос, мени, оиламни ва қариндошларим ҳаққига ҳам дуо қилсангиз. Бизнинг ҳам зурриётлардан Аллоҳ рози бўладиган, умматга, жамиятга, ватанига манфаати етадиган қорилар, қориялар, имомлар, илм аҳллари етишиб чиқшини сўрасангиз.Аллоҳ сизни ва аҳлингизни ўз паноҳида сақласин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ таоло сизни, оилангизни ва қариндошларингизни ўзи асрасин! Аллоҳ таоло сизнинг зурриётларингиздан ҳам Аллоҳ рози бўладиган, умматга, жамиятга, ватанига манфаати етадиган қорилар, қориялар, имомлар, илм аҳллари етишиб чиқшини насиб этсин.- Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хамр(ароқ)да ўн(киши)ни лаънатладилар: уни сиқувчисини, сиқишни буюрганни, ичувчисини, ҳаммолини, кўтартириб юрувчисини, қуйиб берувчисини, сотувчисини, баҳосини еювчисини, сотиб олувчисини ва сотдирувчисини». Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган.Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида маст қилувчи нарса хамр, деб аталиб, асосан, узум ва хурмони сиқиб олинадиган ичимликдан иборат эди. Ундан бошқа яна учта нарса ҳам бор эди, лекин улардан хамр олиш озроқ эди. Кейинчалик, маст қилувчи нарсаларнинг тури ҳам, исми ҳам кўпайиб кетди. Аммо барибир уларнинг ҳаммаси тури ва исмидан қатъи назар хамр ҳукмини олаверади. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир маст қилувчи нарса хамрдир ва у ҳаромдир, деганлар.Шунинг учун ҳозирги кундаги барча маст, кайф қилувчи нарсалар хамр ҳисобланиб, уларни ичиладими, чекиладими, ҳидланадими, игна билан юбориладими, фарқи йўқ. Ароқми, вискими, морфими, нашами, героинми, қорадорими буларнинг ҳаммаси ҳаром. Ҳаммаси учун ўн тоифа одам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тилларидан лаънатга учрайди. Аллоҳнинг раҳматидан қувилади. Келинг, ўша ўнта бадбахт тоифа билан танишиб чиқайлик:1. Сиқувчи. Ўша вақтда хамрни сиқиб тайёрлангани учун шундоқ дейилган. Бу сўзни бугунги кунимиз тилида айтадиган бўлсак, тайёрловчиси, деймиз. Демак, маст қилувчи ичимлик ва моддаларни тайёрловчилар Аллоҳнинг лаънатига учрайдилар. Улар учун бу дунёдаги барча тузумларнинг лаънати, қамоғи, турли жазолари етарли эмас. Охиратда Аллоҳ таоло уни дўзахга ҳам солади.2. Сиқишни буюрганни.Бу тоифа биринчи тоифадан ҳам ёмондир. Чунки биринчи тоифани ишга соладиган ҳам шу тоифадир. Инсонлар учун зарарли бўлган турли маст қилувчи ичимликлар ва турли сархуш қилувчи моддаларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйувчилар шулардир. Буларга ҳам Аллоҳнинг лаънати бўлади. Ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун буйруқ берганлар ҳам шулар қаторидадир.3. Ичувчисини.Энг асосий айбдор тоифа шу тоифадир. Қолган тўққиз тоифа ҳам шу тоифа учун ҳаракат қилади. Ушбу маълум тоифанинг пулини олишга ҳаракат қилади.4. Ҳаммолини.Мазкур ҳаром нарсага ҳаммоллик қилувчи киши ҳам Аллоҳнинг лаънатига сазовордир. Хом ашёни тайёрлаш, жойига олиб боришда ҳаммоллик қиладими ёки тайёрлаш жойидами, сотиш жойидами ёки сотиш жойидан истеъмол жойигами барибир. Ҳозирги кунда бутун дунё қарши курашаётганига қарамай, лаънати ҳаммолларнинг фаолияти туфайли қорадори ва унга ўхшаш ҳаром нарсалар бутун дунё бўйлаб кенг тарқалмоқда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни беҳуда лаънатламаган эканлар.5. Кўтартирувчисини.Ароқ ва унинг ҳукмидаги ҳаром нарсаларнинг ҳаммолларини ишга солувчи, уларга пул бериб ишлатувчи ҳам Аллоҳ таолонинг лаънатига учрайди.6. Қуйиб берувчисини.Бу ҳам хамр ва унинг ҳукмидаги нарсалар равнақи учун хизмат. Шунинг учун бу ишни қилувчи одам ҳам лаънатга учрайди. 7. Сотувчисини.Хамр ва хамр ҳукмидаги барча нарсаларни сотувчиларнинг ҳаммаси ҳам Аллоҳнинг лаънатига дучор бўладилар. Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсани сотгандан кейин бошқа нарса бўлиши ҳам мумкин эмас. Ҳозирги кунимизда маст қилувчи ичимликларни, гиёҳванд моддаларни сотувчилар инсониятга қанчалар зарар келтиришлари яна ҳам яққол намоён бўлиб турибди. Инсонлар чиқарган қонунлар қонун чиқарувчиларга зарар келтирмайдиган нарсани сотганларни жазоламайди. Мисол учун, ҳозир фақат гиёҳванд моддаларни сотадиган қочоқ савдогаргина жазога тортилади. Келажакда бу моддаларни ҳам маст қилувчи ичимликлар каби қонунлаштириб олишлари ҳеч гап эмас. Илоҳий қонунлар эса, инсониятга зарар етказувчи ҳар бир нарсани сотганни жазога лойиқ деб топади. Бу ҳолни яхши тушунмоғимиз лозим.8. Баҳосини ейувчисини.Хамр ва хамр ҳукмидаги барча маст қилувчи нарсаларнинг баҳосини еган киши ким бўлишидан, қайси йўл билан ейишидан қатъи назар Аллоҳ таолонинг лаънатига сазовордир. Бундоқ ҳаром нарсанинг баҳосини еган одам, дарҳақиқат, шунга муносибдир.9. Сотиб олувчисини. Хамр ва унинг ҳукмидаги ҳаром, маст қилувчи нарсаларни сотиб олувчи, ўзи уларни истеъмол қиладими-йўқми, барибир, гуноҳкордир. Мазкурларни сотиб олиш ўша ҳаром нарсаларнинг ривожига ҳисса қўшмоқдир. Бу эса Аллоҳнинг лаънатига сабаб бўлувчи ишдир. 10. Сотдирувчисини.Мазкур маст қилувчи нарсаларни бевосита сотмаса ҳам уни сотдирувчи кишилар Аллоҳнинг лаънатига қолади.Кўриниб турибдики, хамр ва унинг ҳукмидаги барча маст қилувчи ичимлик ва моддаларнинг яқинига бориш ҳам мўмин-мусулмон одам учун умуман тўғри келмайди.Шу маънодаги ишларни ўзига касб қилиб олган ёки гоҳ-гоҳида бўлса ҳам аралашиб турадиган кишилар дарҳол бундан четга ўтишлари лозим. Акс ҳолда, Аллоҳнинг лаънатига қоладилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat