Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳўжа ва қорача

00:00 / 15.09.2012 | eski savollar | 1217
Ҳазрат Аллоҳ сиздан рози бо'лсин. Сиз сабабли ко'п фойдалар олдик. Уйимизда ҳамма китоблариз бор. Сиз сабабли бутун оиламиз Ислом нури билан аста секин мунаввар бо'либ бораяпти, бунинг учун сизга ташаккурлар изхор этамиз. Ҳазрат мен уйланиш нийятида юрган боламан ва бунинг учун солиҳа қиз излаб юрган эдим оиламдагилар ҳам Аллоҳга ҳамдлар бо'лсин буни ма'қуллашди. Узоқ вақт излашди лекин ма'қули топилмади. Оҳири топилди лекин улар "Хо'жа" экан. Биласиз омма орасида Хо'жа ва қорача тушунчалари бор. Мен бунга умуман э'тибор бермиман лекин онамда бу тушунча мавжуд. Онамнинг айтишича "Хо'жа қорачадан қиз олса камбаг'ал бо'лади". Онамга тушунтирдим бу бекорчи гап деб. Онам ақлли аёл тушунади лекин ко'нгли хотиржам бо'лиши учун "мен ҳазратдан со'раб жавобини ко'рсатаман" дедим. Савол берисимнинг яна бир сабаби кейинчалик ҳам бирон нарсада шумланиш бо'лмаслиги учун. Ҳазрат менга дуо қилин. Саволим такрор бо'лса ёки о'ринсиз бо'лса узр со'райман. Ҳазрат Аллоҳ сизи илмизи бундан ҳам зиёда қилсин ва Муминларга манфаатини ко'пайтирсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Абу Ҳинд Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошларидан қон олди. Шунда у Зот: «Эй Бани Баёза, Абу Ҳиндга қиз бериб ундан қиз олинглар», дедилар. Ва: «Агар даволанаётган нарсаларингнинг бирортасида яхшилик бўладиган бўлса, у қон олишдир», дедилар». Абу Довуд ва Ҳоким ривоят қилишган.Ушбу ривоятда номи зикр қилинган Абу Ҳинд розияллоҳу анҳунинг исмлари Ясор бўлиб, Бани Баёза қабиласида қул бўлган эди. Касби қон олиш эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унга бошларидан қон олдирганлар. Шу билан бирга, Абу Ҳинднинг хожалари Бани Баёзликларга у билан қиз бериб, қиз олиш, қуда-анда бўлишни маслаҳат берганлар. Демак, мусулмон бўлса бўлди. Аслининг эътибори йўқ. Асли хожами, қулми, фарқ қилмайди.Фотима бинти Қайс розияллоҳу анҳо Қурайш қабиласидан бўлса ҳам Усома ибн Зайдга, асли қул бўлган кишига текканлар. Бу иш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг маслаҳатлари билан бўлган. Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳунинг сингиллари Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳу билан турмуш қурганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat