Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Телефонда гаплашиш

00:00 / 18.09.2012 | eski savollar | 1210
Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух Устоз!Мен ёшлигимдан намозда коимман. Оилалам хам фарзандларим хам исломий оила. Якин кунларда бир киз билан телефонда танишиб колдим хазил аралаш уйланмаганман деб ёшимни хам кичик килиб айтдим. Бу ишни гунохлигини биламан. Лекин иймоним сустлашиб у киз билан тел. оркали гаплашиб турдим. У киз билан борган сари куп гаплашадиган булиб колдим. Охири у киз мени яхши куриб колганини айтди. У билан учрашмасликка бахоналар кидириб оркага суравердим. Охири у кизга бошкасига уйланадиган булиб колдим деб алдадим, максад у киз билан орани яхшилик билан очик килиш эди. Хозир у киз билан гаплашмай куйдим. Лекин киёматда Аллохнинг, у кизнинг ва оиламнинг олдида кандай холатда туришимни эсласам юрагим оркага тортиб кетади. Неча йиллардан бери укиган илмим укиган намозларимни хам уйлайман. Шайтон йулига биринчи бор кириб колдим бу сохада. Устоз лекин Аллохдан умидим бор бу килган гунохимни бу дунёда яширган Аллох албатта киёматда хам яширади деган умиддаман. Устоз Аллохга тавба килдим. Нима килай у кизга бор хакикатни айтиб узр сурайми ёки Аллох яширгани каби мен хам яшириб куяверайми? Бошка у киз билан гаплашмокчи эмасман буни у киз хам билади.Устоз дуоингизга мухтожман. Аллох йулида менинг хаккимга дуо килинг илтимос бир хатоимни бошка такрорлашни хохламайман. Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Яширганингиз яхши. Аллоҳ таоло тавбангизни қабул қилсан, бундан кейин сироти мустақимда барқарор қилсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat