Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

хижоб фарзлиги

00:00 / 20.09.2012 | eski savollar | 1641
Ассалому алайкум мухтарам Шайх хазратлари. Исломда аёллар бегона эркаклардан авратларини яширишларини фарз деб биламиз . Яқинда Шайх Қорзовийнинг айни мавзудаги фикрларини қуйидаги манзилда кўриб эшитдикҳттп://www.қарадаwи.нет/ъомпонент/иолмедиалиб/итем/2/8.ҳтмлбизни тушунишимизча у киши "Хижоб фарз аммо намоз каби эмас" демоқдалар.буни қандай тушуниш мумкин?хижобни фарзлиги намоз каби эмас деб билмоқ, Аҳли сунна ақидавий мазҳабида хам айтиб ўтилганми?шуни изохлаб беришингизни илтимос қилиб қоламиз. Жавобларингиз учун олдиндан ташаккур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сизнинг саволингизга жавоб беришдан олдин сиз қолдирган сайт унвони ёрдамида ўша сўзни эшитдим. У киши ҳижоб фарз бунга бирор киши хилоф қилмаган. Аммо Намоз, Рўза, Закот ва Ҳаж каби диннинг рукни бўлган эмас деган маънода гапирган экан. У одам фарзлар рукн даражасидаги ва рукн даражасидагимасга бўлинади деган фикрда экан. Аввалги уламолар, бундай тақсимни қилмаганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat