Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ЗАГС ва талок хусусида

00:00 / 23.09.2012 | eski savollar | 854
Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух Устоз Шайх Хазратлари!Аллох илмингизни бундан хам зиёда ва манфаатли килсин.Бир савол билан сизга мурожаат килмокчиман рухсатиз билан.Бир акамизнинг аёли касал булиб колган яъни галва кутаролмайдиган, эрига ярамайдиган. У аёл эрига бошкага уйланинг мен сизга ярамайман деб куп марта айтган хатто аёлнинг онаси хам айтган. Акамиз икки фарзандим бор деб унамас эди. Охири улар куп уришадиган доим галва буладиган булиб кетишди. Ахийри у акамиз аёли билан ажрашадиган булди. Аёли ЗАГСни кесмай уйланаверинг деб туриб олди. Акамиз ЗАКСни кесиб ажрашишди. Аёлига бир уй олиб берди. Акамиз кейин бошкага уйланди. Хозирда биринчи аёли ва иккинчи аёли жуда яхши муносабатда. Биринчи аёлининг уйига хам бориб туради фарзандларидан хабар олади доимо. Хатто акамиз Россияга кетса аёллари бирга туришди. Гап шундаки акамиз биринчи аёли билан бирга ётишни хохласа у аёл сиз билан ажрашганмиз ЗАКС кесилган дейди, лекин акамиз сени талок куймаганман дейди. Устоз бу масалага ойдинлик киритиб берсангиз. Конуний ЗАКСи кесилса ажрашган хисобланадими ёки эрнинг огзидан "Талок" сузи чикиши керакми? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур.Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бунда ажралиш ҳақидаги ҳужжатда ёзилган нарсаларга қаралади. Агар эр ажралишга рози эканини иқрор қилган бўлса, талоқ тушади. Аммо иқрор қилиш ҳақида сўз бўлмай, ажраш борасида ЗАКСнинг гапи бўлиб эр фақат имзо қилган бўлса тушмайди. Энг яхшиси бу масалани жонли мажлисда ҳал қилишлари керак. чунки бошқа гаплар ҳам чиқиши бор.

Топ рейтинг www.uz Openstat