Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қалбдаги мухаббат ҳақида

00:00 / 25.09.2012 | eski savollar | 2683
Ассаламу Алайкум Шайх Хазратлари! Сизнинг қилаётган ҳар бир ҳайрли ишларингизда Аллоҳ мададкор бо'либ, чэксиз ажру азимлар ато айласин. Шайх Хазратлари илмсизлигимиз ва кам китоб о'қиганимиз туфайли Сизга савол беришга ижозат бергайсиз. Яқинда бир ма'рузада Пайг'амбаримиз Муҳаммад с.а.внинг о'г'иллари қандай вафот этганлиги ҳақида эшитдим. Унда шундай дейилган эди: Муҳаммад с.а.вни о'г'иллари Иброҳим 5,6 ёшларида бетоб бо'либ ётиб қолдилар. Муҳаммад а.с Аллоҳга дуо қилиб фарзандларига сог'лик со'райдилар. Фарзандлари о'ринларидан туриб, сог'айиб болалар билан о'йнагани чиқиб кетадилар. Муҳаммад а.с ҳужраларида ҳурсанд бо'либ о'тирганларида Жаброил а.с келиб Муҳаммад с.а.в елкаларига бошларини қо'йиб ег'лайдилар. Муҳаммад с.а.в ё Жаброил нега ег'лаябсиз қиёматни ҳабари келдими. Ё'қ қиёматни ҳабари келмади. Эй Муҳаммад фарзандингизни яхши ко'расизми? Фарзандимни ҳақиқатда жудаям яхши ко'раман. Бугун Мен билан ким келганини биласизми? Ким келди? Мен билан Азроил а.с келдилар бугун Фарзандингизни рухи қабз қилинади. Бир қалбда икки мухаббат жо бо'миди эй Муҳаммад бугун ёки фарзандингизни танланг ёки умматизни........Агар ҳақиқатда бир қалбга икки мухаббат сиг'маса унда мана бу оятни қандай тушунса бо'лади: "Одамлар орасида шундай кимсалар борки, улар о'згаларниОллохга тенг билиб, уларни Оллохнисевгандек севадилар. Иймонли кишиларнинг Оллохга бо'лганмухаббатлари қаттиқроқдир."(БАҚАРА 165) саволим но о'рин бо'лса узр со'райман

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу эски маъруза. Уни домалаларимиздан бирлари Мисрда ёзилган китобдан ўқиб таржимасини айтган эканлар. У кўп тарқалган, айниқса Андижонда. Менга хабари етиб келганда нотўғри эканини баён қилдим. Маърузани қилган домламиз ҳам тушуниб етиб, узр сўраб бошқа маъруза ёзиб, савдо қилувчиларга бериб ушбуни тарқатинглар десалар, бизга аввалигисидан, (нотўғридан) пул тушуиб турибди, буни (тўғрисини) тарқатмаймиз, дейишибди. Ўша нотўғри ёзув сизга кўп вақт ўтгандан кейин дуч келибди. Уни ҳисобга олманг.

Топ рейтинг www.uz Openstat