Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бу ҳолатда талоқ тушганми?

00:00 / 05.10.2012 | eski savollar | 1033
Ассалому Алейкум хурматли ва кадрли Шайх Хазратлари!Ер-хотиннинг келишмовчилиги сабабли(ким нохак булишидан каттий назар), хотин уз ихтиёри ила, эрнинг уйидан, кайнона каршилигига карамасдан, (ажрашиш ёки булмаса ери ва кайнота кайноналарини узига буйсиндириш максадида) чикиб кетган. Чикиб кетаётган пайтда эр талок ёки хайдаш лафзларини айтмаган, бирок калбан, хотини кетишини хохлаб бунга рози булган, яъни мени онамникига, ажрашиш максади ила, олиб бориб ташланг деса, хуп юр деб онасига олиб борган ва мана кизингиз сог-омон кулингизга топшираман, ман билан ажрашишга карор килди деб уйни тарк килган. Шундан сунг эр хам унинг ота-онаси хам у аёл билан алокаларни узишга карор килишган ва шу холатни аёл хохлагини учун, ундан судга ариза беришни талаб килган, бирок, аёл талабни бажармаган ва уз афсусни билдирган. Бундай ажралик ва тортишув хаёт тахминан 1йил давом этган.Савол: Юкорида такидланганларни инобатга олган холда, шариат нуктаи назаридан ер-хотин орасига талок тушганми?Мазкур булимни 20сахифасидан ортикигини укиб ухшаш саволни топа олмадим, лекин Алхамдулиллах бошка илмларга эга булдим, шу боис Сизга ва колаверса шу сайтни яратилишга ва фаолият курсатишига сабабчи барча инсонларга, Аллох азза ва жаллладан, икки дунёнинг яхшиликларини тилайман. АМИН!Икки тараф, никохдаги гувохлар ва илмли дин уламоси иштирокида, жонли мажлисда бу холатни куриб чикиш имконияти йук.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу ҳолатда талоқ тушгани йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat