Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўқиш ҳақида

00:00 / 11.10.2012 | eski savollar | 636
Ассалому Алайкум Шайх Ҳазратлари! Менга бир масалада ёрдамингиз керак. Мен ҳозир Япониядаман. Шу ерда о'қийман.Япон тилини 6 йилдан бери о'рганаман.Бу тилда анчагина билимим бор.Лекин бу ерда жудаям ко'п чо'чқа го'шти ейилади,асосан ҳамма ислом эмас бошқа динга э'тиқод қилади.Бирга яшайдиган жойимизда христианлар бор улар ба'зида чо'чқа го'шти ейишади.Ман доим ҳаромдан сақланишга ҳаракат қиламан, ҳамма идишларим алоҳида. Аммо борган сари японлардан ко'йним қолаяпти,бу жамиятда яшашни ҳохламаяпман. Энди иккиланиб қолдим япон тилини о'рганишни давом эттирайми? Буни асосий касбим сифатида танлаганман. О'ша г'айридин дугоналарим билан ҳам муомала қилишни хохламай қоляпман. Келажакда нима қилай? Маслаҳат беринг илтимос. Бу жамиятни ёмон ко'риб кетаяпман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Япон тилини ўрганишда давом этаверинг. Бошқа халқларнинг тилини ўрганиш яхши иш. Уларнинг илмларидан фойдаланишга ёрдам беради. Сиз мусулмонлардан биродарлар топишга ҳаракат қилинг. У ерда мусулмонларнинг жамиятлари бор. Улар билан ҳамкорлик қилсангиз, инша Аллоҳ, ҳозирги вазиятдан чиқигингизга ёрдам беради.

Топ рейтинг www.uz Openstat