Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

эвропа ҳалол деб ёзилган ресторантлар

00:00 / 12.10.2012 | eski savollar | 2350
Шайҳ ҳазратлари, Сайтдан изладим лекин топа олмадим. Саволим шиндан иборатОилам билан Прагада яшаймиз, алҳамдулиллаҳ иккимиз ҳам намоз уқиймиз, қолдан келгангача Исломга амал қиламиз. Ҳалол ресторантлар, кабобҳоналар бор. Кеча бир турк кабобҳонага бордик, эшигида ҳалол деб ёзилган.Сорасангиз гошт ҳалол дейишади. Олдин ҳам бу эрда оилам ва дустларим билан овқатланганмиз. Овқат тановул қилаётганда бир биродарни (биродар шу эрга гошт олиб келади, постовшик ) гапи эсимга тушди. Бу эрдаги товук гошти агар тугри тушунган болсам бисмиллаҳсиз сойирлармиш ва бунга эвропа имомлари фатво берганмиш ҳалоллигига.(Аллоҳ кечирсин агар нотогри тушунган болсам) Ҳуллас оша пайт мен ва ҳотимин қорнимиз оч эди, ҳаёлимга Қурондаги оят келди бисмилласиз сойилган гошти эманглар деган, фатво борку деб овқат эшишни давом эттик. Сонгра шубҳага тушдим, достимга телефон қилдим, фатвони қаэрдан уқидис курсатинг дедим, сорасам биродарни началники гоштни Италиа ва Полшадан оларканмиш. Кеча оят уқидим, Ал Анамда 121 адашмасам, агар ҳаромни ҳалол деб ейса одам мушрик болади маносида. Бизни ҳолатда биз бу категорияга тогри келамисми (Аллоҳ асрасин)? маслаҳат беринг устоз. Аллоҳим барчамизга раҳм айласин. Амеэн.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сиз бўлиб ўтган ҳолатда мазкур тоифага кирмайсиз. Аммо бундан кейин яхши текшириш керак. Бисмиллаҳсиз сўйилган гўшт ҳалол дея ҳеч ким фатво бермайди. Шу гапни сизга айтган одамнинг гапи ёлғон!

Топ рейтинг www.uz Openstat