Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Бахтиёр оила" учун ташаккур

00:00 / 16.10.2012 | eski savollar | 751
Бисмиллаҳир роҳманийр роҳийм. Ассалому алайкум ҳурматли Шайх хазратлари. Хазрат фарзанд тарбияси борасида менга берган маслаҳатингизга кўра, Сизнинг қаламингизга мансуб "Бахтиёр оила" китобини ўқидим. Китобни ўқигач бутунлай бошқа инсонга айланганимни сездим. Балки, бу муболағали гапдир, лекин ҳар холда, Сиз сабабчи бўлиб, оила борасида дунё қарашим буткул ўзгарди, камчиликларимни тўғирлаб олдим. Сабаби китобда нафақат фарзанд тарбияси, балки оилавий хаёт ва унгача бўладиган ҳолатлар тўлиқ қамраб олинган ва батафсил баён қилинган. Биргина никоҳ орқали икки оила, қариндошлар, маҳалла-кўй хатто қабила ва давлатлар ҳам бир-бирларига яхши муносабатта бўлишлари, қудачилик алоқаларини мустаҳкамлашга ҳаракат қилишлари кераклиги, исломнинг нақадар гўзал ва ҳақ дин эканлигига яққол далилдир. Агар ҳамма шунга амал қилиб яшаса бор-ми, дунёда уруш деган нарса умуман бўлмаган, инсонлар эса бир-бирларини умуман ранжитмаган бўлар эдилар. Яна бир муҳим жихат, эркак ва аёлнинг яратилишидаги фарқлар ҳусусан, уларнинг мия фаолияти, фикрлаш доираларининг буткул фарқ қилишини билдим. Бунгача эса, "нега аёлим мен каби фикрлай олмайди?", "нега менинг ақлим етган нарсага уники етмайди?" деб, ўзимни ҳам, уни ҳам баъзида қийнаб қўяр эдим. Ҳозир эса анча енгил тортдим, аёлимдаги мавжуд камчиликлар унинг ўзидан эмас, балки Аллоҳ аёлни шундай яратганлиги учун деб эътиқод қила бошладим, уни кечиришни ўргандим. Энг таъсирланган жойим бу - Қуръондаги "Эр-хотин бир-бирига либосдир" деган оятнинг тафсиридир. Биргина оятнинг ўзида олам-олам маънони англаш мумкин экан, хатто аёлимга буни айтиб бериб, бир-биримизга ҳудди Аллоҳ Қуръонда айиганидек муомалада бўлишга аҳд қилдик. Ҳурматли Ҳазрат Аллоҳ Сиздан рози бўлсин. Бундай ишларда бардавом қилсин. Ажрини эса кўпайтириб берсин. Бизни ҳам дуоларингизда унутманг. Сиздан яна шу каби китобларинигзни кутиб қолувчи мухлисингиз. Шу ўринда сайтдош биродарларимга шу китобни авваламбор ўзларинигиз ўқишингизни ва барча таниш билишларга тавсия қилишингизни сўрайман. Бу китобга амал қилишлик билан ҳозирги жамиятимиздаги бир қанча муаммоларга нуқта қўйган бўламиз инша Аллоҳ. Зеро ҳар бир шахс ўзини тўғирламагунча, жамият тўғирланмайди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ таоло хайрингизни берсин! Барча оилаларимизни бахтиёр бўлишини насиб этсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat