Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозни қазо қилиш.

00:00 / 17.10.2012 | eski savollar | 2726
устоз Одинаҳон, сизга яна савол беришга ижозат берсангиз, саволимда ҳатоликлар ўтса узр. Икки кун аввал турмуш ўртоғим фешинни ўқиганман деб ўйлаб, аср намози кирганда фешинни ўқимаганликлари эсларига тушди. Мандан сўрадилар мана аср вақти кирди энди нима қиламан биринчи қайси намозни ўқийман дедилар ман уларга албатта биринчи фешинни ўқийсиз дедим, турмуш ўртоғим фешинни суннатларини ҳам ўқийманми дедилар ман ҳа дедим сабаби қайдадир эшитгандимда. Турмуш ўртоғим фешинни суннатлари билан асрдан олдин ўқиб олдилар кейин орқасидан аср намозини ўқидилар. Намозларини ўқиб бўлиб манга савол бердилар, манга битта домла илгари айтганди агар намозни қазо қилиб қўйсангиз масалан фешинни асрдан олдин фешинни суннати ўқимайсиз фақат фарзини ўқиб орқасидан асрни ўқийсиз. Қолган намозларни ҳам қазо қилиб қўйсангиз суннатини ўқимайсиз деганлар дедилар, айтингчи устоз биз шундай вазиятда қандай йўл тутайлик, шариатда тўғри бўлиши учун. Жавобингиз учун аввалдан рахмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

қазо ўқилганида, фақат фарзнинг қазоси ўқилади. ёлғиз бомдоднинг суннатини ўқилгани ҳадисларда собит бўлган. у ҳам бўлса, пешин пайти киргунича, ундан кейин ўқилмайди. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat