Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хажга кўп бориш

00:00 / 17.10.2012 | eski savollar | 733
Ассаламу Алайкум Шайх хазратлари. Мана Сизга охирги марта 2 та савол хажга кўп боришхақида берилган экан. Мен хам шу хақда сўрамоқчиман. 1 маротаба хажга бориш фарз эканлигини ўқиганман. Айрим манбаларда иложи бўлса кўп борган яхши деб ёзилган. Имомимиз жума мавизасида хажга кўп борган одамдан 5 вақт намозини тўкис адо этиб юрган одам яхши деди. Хаж хақида гап кетганда одамлар анови хожи палон маротаба хажга борган, лекин камбағалларга ёрдам бермайди, пул сўрасанг бермайди деб айтишади. Бундан ташқари хажга кўп борган одамни уйини кўрсанг кўчаси лой, асфалт килинмаган, хожатхона бир ахвол. Хажга кўп боргандан кўра кўчаларни тўғирлаб (шу кўчадан ўзи кириб чиқади, эртага хаждан келибди деб мехмон келади), қишлоқ жойларда шароитини тўғирласа, хажга 1 маротаба бораолмаётан одамларга ёрдам берса бўлмайдими?Хуллас шу масала бўйича Сизни фикрингизни билмоқчи эдим. Хажга кўп бориб юрган яхшими ёки ўзини ибодати учун шароит яратиб олиб, бошқа одамларни хажга боришига кўмак бериб юриш яхшими.Шу одамларнинг манашу иши тўғрими ёки нотўғрими.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ҳажга бир марта борган одам кейин бормасдан бошқа ишларни қилсин деган гап йўқ. Сиз айтган савобли ишларни ҳажга бормаганлар ҳам қилса бўлади. Ҳар йили турли курортларга, сайри сафоларга ҳисобсиз пулларни сарфлаётганлар ҳам кўчани тузатиб, савобли ишларни қилсалар гуноҳ бўлмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat