Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ижара шартномаси

00:00 / 22.10.2012 | eski savollar | 1774
Ассалому алайкум хурматли Шайх хазратлари!Кириб келаётган айёмларингиз муборак бўлсин! Аллоҳ илмингизни зиёда ва Исломга хизматингизни бардавом этсин!Авваламбор, Олтин Силсила номли китоблар ҳақида эшитдик. Ушбу улкан ишга қўл урганларингиз билан муборакбод этаман. Миллатимиз мусулмонларига жуда ҳам катта хизмат бўлади Инша Аллоҳ.Фиқҳ.уз сайтидаги эгалик билан якунланувчи ижара ҳақидаги маълумотларни ўқиб чиқдим. Ушбу матнда битимнинг жоиз суратларидан бири қуйидагича экан: "Ижарачи маълум муддат белгиланган ижара ҳаққи эвазига ижарага олган нарсадан фойдаланиши мумкин. Алоҳида битим билан ижарага берувчи ижарачига белгиланган ижара ҳаққи тўлангандан кейин ижарага берилган нарсани келишилган нархга сотиш ваъдасини бериши"Юқорида келтирилган ижарачига белгиланган ижара ҳаққи тўлангандан кейин ижарага берилган нарсани келишилган нархга сотиш ваъдасини бериш битимидаги келишилган нархни "ижара муддати давомида ижарага берувчи томонидан қопланган автомашинанинг асосларини ташкил қиладиган бўлаклари ишдан чиқиб қолиши сабабли вужудга келган харажатлар йиғиндиси" деб таърифласа бўладими? Ижара шартномаларида ижарага берувчи ижарага олинган нарсанинг асосларини ташкил қиладиган бўлаклари ишдан чиқиб қолишидаги ҳаражатларини қоплаши керак экан. Юқоридаги таърифга асосан, ижарага берувчи ижара муддати давомида ушбу харажатларни қоплаб боради ва ижара муддати тугагандан кейин ушбу харажатларнинг хаммаси қанча бўлган бўлса ўша нархга машинани ижарага олувчига сотади. Ушбу шартнинг жоизлигини билмоқчи эдим.Аллоҳ жаннатда Сизга Жамолини насийб этсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ўша кейинги сотиш ишини аввалги ижара деб аталган шартномадан алоҳида бўлиши керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat