Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мансабпарастлар орасига тушиб қолдим

00:00 / 24.10.2012 | eski savollar | 809
Ассалому алайкум. Аввало келаётган келаётган Қурбон байрам билан табриклиман.Мен анчадан буён фирмалар бухгалтериясини қилиб юраман. Яқинда юқори давлат ташкилотининг республика бошқармасига бухгалтериясига катта бухгалтер лавозимига ишга қабул қилиндим.Малумот о'рнида бухгалтерия икки хил бо'лади. биринчиси Хо'жалик бухгалтерияси бундан барча фирма ва корхоналар ишледи. Буджет бухгалтерияси бунда фақат давлатнинг бухгалтерияси юритилади.мен хо'жалик хисоби яни бухгалтериясини хар холда яхши биламан. лекин буджет бухгалтериясини билмаганлигим сабабли шу идорага хозирча катта бухгалтер лавозимига қабул қилиндим. буджет хисобини о'рганганимдан со'нг мени бош хисобчи о'ринбосарига қо'йишни айтишди. Собиқ бош хисобчи о'ринбосари лавозими туширилган. хозирда мен билан бирга ишламоқда. Муаммойим.Шу инсонни о'рнини эгаллаётганлигим сабабли у мени хамма ишларимни текшириб, хато ва камчиликларимни қидириб юрибди. арзимаган хатойимни топиб қолса хам бошлиққа кириб мени ёмонламоқда. Мен хато қилишдан қо'рқмиман. Банда эканлигимни биламан. лекин у ошириб юборди. Бутун республика бо'йича хисоботлар қабул қилиш менга топширилди. Давлат бухгалтерияси бо'йича қабул қилишим керак эди. буни эса билмас эдим. СҲу сабабли шу инсонни ко'рсатмаси бо'йича барча хисоботларни қабул қилдим. бу хисоботларни юқори ташкилотга топширгани бордик. у ерда мен қилган барча хисоботларим умуман ното'г'ри эканлигини ко'рсатилди. мен шу пайтгача бунчалик ко'п хато қилмагандим. ва бу ишларни барчани о'ша инсонни айтганде қилгандим. Юқори идора билан ишимни битқаздим лекин бу инсонни мени хамма ерга ёмон ко'рсатиб қо'йди. бундан қо'рқиман. менда асосан 2 та йирик хато бо'лган буни эса у айтмаган эди. ишимни тугатганимда о'зи текшириб то'г'ри деган хам эди. шу билан ишимни хатолари бутун юқори ташкилотларга кетди. хамма айб менда бо'либ қолди.Бу инсонни мақсади мени ёмон ко'рсатиб ишдан чэтлатиш экан. хатоларимни ко'риб билиб туриб бу хақида менга айтмаган. юқори ташкилотлар олдида хам о'зини оппоқ қилиб олди. буни - мен уни о'рнига келганим учун қилган деб о'йлагандим. лекин ундай бо'лмади. бу инсонни хаммага нисбатан шундай экан. юқори ташкилотларда бизни главний бухгалтеримизни ко'зимни олдида ёмонлади. хамма айб унда деб айтди. мени о'зимга эса "бизни глав бухимиз вазирликдегилар билан тортишиб келганлиги сабабли хатолар топаётганлигини айтди" лекин идорамизга қайтишимиз билан глав бухимизга умуман бошқача гапларни гапирди. идорада мени айблади. Глав бухгалтеримиз хам менга танбех берди. Албатта бу мени айбим бо'лган. Лекин буни ко'риб туриб шу инсон менга индамаган. Сиздан шуни со'рамоқчиманки менга бировни айбини топиб унга ёмонлик қилиш ёқмиди. умуман бундай иш қила олмиман. шу инсонни ишини ичида шу даражада ко'п хатоси борки, бу хатолар билан у аниқ ишдан бо'шиди. мен унинг қо'пол хатоларини бир неча маротаба то'г'ирлаб хам бердим, ва бошқа хатоларини хам ко'риб турибман. Мен нима қиле. мен хам уни хатоларини топиб қарши чиқеми. буни бир кунда қила оламан. у деярли бухгалтерияни билмас экан. лекин ёмон қилишдан қо'рқяпман. шундай ташлаб қо'е десам уни деб ишдан бо'шашим мумкин. иккиланиб қолдим. бу хақида бошлиққа айтишга г'урурим ё'л қо'ймаяпти ва бу иг'вога кирмасин дияпман. о'зи бу қилган хатойим хам у даражада катта хато хисобланмиди лекин у чумолидан фил ясаб юборди. о'зимга қо'йиб берганида бир кунда то'г'ирлаб берар эдим. Бир квартлада фирмалар хисоботидан камида 50 тадан ко'пини статистика ва солиқ идораларига топшириб о'тказаман. хозир хам 4 та фирмада главний бухгалтерлик қиламан. шу билан давлат ишида хам ишлеман. Оллохга шукурки шу пайтгача ишимда катта камчилик ва то'г'ирлаб бо'лмидиган хатолар бо'лмаган. Оддий хисоботда шунчалик дакки эшитганим ва уни менга орқадан пичоқ санчигани дилимни ог'ритди. узр саволим жуда чо'зилиб кетди.Нима қилишим кере. Қайси ё'лни танле. Кейин илтимо дуо қилинг. Мени халқим, ватаним учун катта фойдам тегсин. Нафақат халқимга бутун инсониятга фойдам тегишини хохлиман. Илтимос дуо қилинг.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Агар ҳалиги одамнинг хатолари давлатга ва одамларга зарар етказадиган бўлса, раҳбарларга айтишингиз керак. Сизнинг хатоингизни топгани учун эмас, жамиятга зарар етказгани учун. Сизга қарши қилган ишларини ҳам раҳбарларга айтинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat