Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қудачилик ришталари

00:00 / 27.10.2012 | eski savollar | 325
Ассалому алайкум ҳурматли устоз. Сизни ва оила аъзоларингизни қурбон ҳайти билан табриклайман. Қилаётган савобли ишларингиздан Аллоҳ рози бўлсин. Бир пайтлар қайним (турмуш ўртоғимни туғишган укаси) менга ҳам киёв ҳам қайним бўлган.Хозирда таҳдир тақозоси билан синглимни трмуши бузилиб ажрашиб кетишган. Шунинг натижаси бўлса керакки қудаларнинг борди келдиси йўқолиб кетди деса хам бўлади. Мен шунга қарамасдан уларнинг қудачилик ришталари умуман йўқ бўлиб кетмаслиги учун харакат қилиб келаман.Кўпчилик мени турмушимни бузилиб кетади деб ўйлашди.Лекин Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин мен намозга кириб сизнинг китобларингизни ўқиб ҳалол харомни оз бўлса ҳам ажрата билдим. Шу туфайли оила муқаддас эканлигини хис этиб турмушимни сақлаб қолишга харакат қилдим. Яна бир сабаб бир фарзандлик бўлишимиз ҳам оиламиз бузилмади. Ришталар узилмасин деб қанча харакат қилмайин анча қийин бўлаяпди.Менинг саволим шундан иборатки қайнотамни уйида қанақа йиғин бўлмасин уларга қудаларини эслатиб қўяман.Бошқа қудаларини унутишмайди. Шунда хам кўнглига келса айтишади бўлмаса йўқ.Мана бу сафар ҳам қурбон ҳайтига йиғинига чақиришмади ,мен катта киёвман боришим керак эди лекин бора олмадим. ота онамни айтишмаганига ўзимни ғалати сездим.Ҳар хил фитна чиқмасин дейман. Нима қилайин. Мени ачинганим қайнонам намоз ўқийди. Лекин буни англай олмаятганига ачинаман.Илтимос менга маслахатингиз керак. Нима қилишга ҳам бошим қотди. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ҳозир қилаётган ишингиз тўғри. Агар имконини қилиб ота-онангиз айтишмаса ҳам бориб, уларга дарс берганингизда яна ҳам яхши бўлар эди. “Бахтиёр оила” китобида қудачилик ҳақида шариатнинг таълимотлари ҳақида маълумот бор. Ўшани уларга кўрсатинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat