Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз масаласи

00:00 / 27.10.2012 | eski savollar | 1584
Хурматли Шайҳ хазратлари! Аллоҳ йўлида қилаётган хизматлариниз учун Ўзи қўплаб ажр-савоблар берсин. Саволим куйидагича: Ўртоғим менга таниш бўлган бир савдогар ака билан таништирб қўйишимни илтимос қилган эди, яъни у савдогар акадан мол олиб ўз шахарида сотиш нияти бор эди. Таништирдим ҳам ва ўша савдогар акани пул муомаласини олдиндан пулини олиб кейин мол беринг дедим, чунки сиз акахонимсиз у йигит ўртоғим, ораларингизда мен кейинчалик ҳижолат бўлмаслик учун, эҳтиётингизни қилиб савдо қилинглар деб огоҳлантирган эдим. 1,5 йил улар бир бири билан савдолари яхши бўлди, хаттоки ака ука даражасига бориб қолган эди. 1,5 ийл ичида қанча мол олди берди қилишган, бундан мени ҳабарим бўлмаган. Кейинчалик савдогар ака ўртоғимни катта миқдорда қарзи борлигини менга арз қилди ва ўртоғим шу қарздорлигини тасдиқлади ва қарзни узуш ниятидалигини айтди. Савдогар акада қарз миқдордан кўпроқ менинг омонат пулим бор эди, савдогар ака шу пулни сиздан олиб қоламан, шу ўртоғингиз қачон берса, кейин сизнини омонатизи бераман деяпти, чунки у ака 1- 2 та одамдан суриштирибти ва улар менга тегишли пулни, ўртоғимни далолат қилганим учун бермай турса бўлади дебтилар. Ваҳоланки, мен булар ўртасида ҳеч кандай кафолат бўлмаганман, фойдасига шерик эмас эдим, фақат фийсабиллилоҳ иккаласининг савдоси ривожлансин деган ниятида таништирган эдим. Бу омонат пул шахсан ўзимга тегишли эмас. Шу савдогар акани менга нисбатан иши шариатга тўғри келадими? Шу одамларни гапи тўғрими, далолат қилганим учун менга тегишили омонатни ушлаб қолишлиги? Олдиндан ташаккур!!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бундай ҳолатда икки тарафни эшитмай туриб бир нарса деб бўлмайди. Аммо ҳукм эмас, сизга билим учун гап шуки, айтганингиз тўри бўлса, сиз ҳақсиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat