Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Яна ижара тўғрисида

00:00 / 02.11.2012 | eski savollar | 560
Ассалому алайкум хурматли Шайх хазратлари!Аллоҳ илмингизни зиёда ва Исломга хизматингизни бардавом этсин!Фиқҳ.уз сайтидаги эгалик билан якунланувчи ижара ҳақидаги маълумотларни ўқиб чиқдим. Ушбу матнда битимнинг жоиз суратларидан бири қуйидагича экан: "Ижарачи маълум муддат белгиланган ижара ҳаққи эвазига ижарага олган нарсадан фойдаланиши мумкин. Алоҳида битим билан ижарага берувчи ижарачига белгиланган ижара ҳаққи тўлангандан кейин ижарага берилган нарсани келишилган нархга сотиш ваъдасини бериши"Заковатим етгани қадар ушбу мақолада ёзилганларни тушундим. Унга кўра юқорида келтирилган жоиз суратдаги эгалик билан якунланувчи ижарада иккита битим тузилар экан. Биринчиси ижара шартномаси бўлиб, унда мен автомашинани муштарийга маълум муддатга маълум ижара тўлови эвазига бераман. Иккинчи битимда эса ижара вақти тугаб, ижарачи ижара тўловларини тўлиқ тўлагандан кейин автомашинани биронта нархга сотишга келишамиз.Шу ўринда менда битта савол туғилди. Ижаранинг фиқҳий шартларига кўра ижарага олинган нарсанинг асосларини ташкил қиладиган бўлаклари ишдан чиқиб қолишидаги ҳаражатларни ижарага берувчи қоплаши керак. Ушбу харажатларнинг қанча бўлиши аниқ эмас. Ушбу харажатлар жуда ҳам кўп бўлиб кетса ижарага берувчи фойда ўрнига зарарга ҳам кириши мумкин. Шу сабабли,юқорида зикр этилган иккинчи шартномада ижара муддати тугагандан кейин автомашинани аниқ биронта суммага сотишга келишмасдан, ижарага берувчи автомашинани ижара муддати даврида автомашинанинг асосларини ташкил қиладиган бўлаклари ишдан чиқиб қолишидаги харажатларнинг жами қанча бўлса, шунчага сотади деб келишса бўладими? Шунда, ижара муддати давомида ижарага берувчи автомашинанинг асосларини ташкил қиладиган бўлаклари ишдан чиқиб қолишидаги харажатларни қоплаб боради ва ижара муддати тугагандан кейин ушбу харажатларнинг жами қанча бўлса шу нархга автомашинани ижарага олувчига сотиб юборади. Булар албатта ижара битимидан алоҳида иккинчи битимда акс эттириладиАллоҳ жаннатда Сизга Жамолини насийб этсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Шунинг учун насияга сотиш яхшироқ бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat