Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фахшга қарши ҳаъкерлик қилиш гуноҳми?

00:00 / 02.11.2012 | eski savollar | 963
Ассаламу алайкум ҳазрат.Бир программист киши Х кишини профилида фахш расмларни билиб қолганлиги сабабли уни паролини топиб почтасига кирган ва шу расмларни ҳаммасини экранга олиб расмга туширган ва уни почтасига зарар берибди.Бу иши тўғрими? ( қодир бўлсангиз қўлиингиз бн қайтаринг ҳукмидами ёки бировни мулкига рухсатисиз кириш гуноҳи ҳукмидами?)Аслида: Бизга Х одам бир хакер унинг профилига зарар етказганини огоҳлантирди. Биз эса уни гуноҳ иш қилмаслигини ёздик, яна такрорлабди биз эса уни Худодан қўрқмас экансан деб роса маломатга қолдирибмиз.Кеча ман билан бир нотаниш Ҳакер номи билан гаплашмоқчи бўлди Х киши огоҳлантириб эҳтиёт бўлишимни айтди. Шу пайтда шу нотаниш ҳаъкер ҳеч нима ёзмасдан манга битта линк берди. Табиийки шубҳаланиб қолдим. Уни очиб ўқимадим. чунки у балки вирус балки сиёсий файлдир деган сабабга кўра. Ва ҳамма жойга шу киши ҳаъкерлигини ва эҳтиёт бўлишларини уни блоъклаб ташлашларини сўраб пост қилдим. Одамлар кўплари уни блоък қилишди Профилимни етарлича ҳимоялаб у бн мулоқот қилсам юқоридаги ҳақиқатни айтиб берди. Энди ман нима қилишим керак?аслида шу вертуал бало туфайли йўқ жойдан ғалва орттиряпмиз...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Шунинг учун шариатга номувофиқ нарсаларга яқинлашмаслик керак. бировнинг сирли нарсаларига тегмаслик. Ўзи беркитган нарса ҳаром бўлса ҳам беркитгани учун уни тафтиш қилмаслик керак. жазо чорасини ҳар ким қўллайверса, ҳозиргига ўхшаш ҳолатдан боши чиқмай қолади одамларни. Бунинг учун махсус ташкилотлар бор ўшаларга айтиш, хабар бериш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat