Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Танлаган йўлим тўғрими

11:52 / 28.03.2021 | Muxayyo Inogamova | 1182

Ассалому алайкум! Мен 3 та фарзанднинг онасиман. Турмуш ўртоғимнинг укаси хотини билан ажрашган. Қайни укам ва собиқ овсиним бошқа-бошқа турмуш қилишди. Ўртада 2 та фарзанд азобланмоқда. Мен уларнинг фарзандларидан хабар олиб, моддий таъминлашга ёрдам бераман. Унга кийим-кечаклар олиб бераман. Нима керак бўлса менга айтса олиб бераман. Чунки уларнинг фарзандини кичкиналигида эмизганлигим учун уни ўз фарзандимдек кўраман. Уни хафа бўлишини хохламайман. Лекин бунга уйимдагилар қарши бўлишяпти. Уни ўйлаши керак бўлган ўзини ота-онаси бор дейишади. Онам агар ёрдам берсанг сендан рози эмасман дейдилар. Мен онамга ёлғон гапириб қайнимнинг боласига яна ёрдам беряпман. Мен тўғри йўлдаманми? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз тўғри қилаяпсиз. Шу ишингиз сизни ризқингизни кенг ва умрингизни узун бўлишига сабаб бўладиган иш. Албатта бунга жуда катта тўсиқлар бўлади эътибор қилмайсиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat