Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савол

00:00 / 08.11.2012 | eski savollar | 547
Ассалому алайкум раҳматуллоҳу ва баракотуҳу Ҳазрат! Аллоҳ Сизни ва аҳлингизни ўз паноҳида асрасин.Устоз, қуйидаги саволим бор эди: Мисол учун, икки киши ёки уч киши бирор бир масала устида тортишаётган бўлса (шариатга тегишли масалаларда ҳам) шу ерда ҳозир бўлиб турган бошқа бир одам (тортишувчиларга таниш одам) бу масалани билса, ўша пайтда биладиган одам Мен буни биламан деб дарров ечимни айтиш керакми ёки олдин рухсат сўраб, улар рухсат беришса кейин жавоб бериш керакми ? Агар бегона жойда, бегона одамлар билан бўлсачи? Устоз яна шу мавзуга тегишли саволим бор (бу мавзуга тегишли бўлгани учун бу қўшимча саволни бераётгандим):Устоз мен баъзида дадам билан тортишиб қоламан, мен дадамга бирор бир амални ҳаром, шариатга тўғри келмайди ёки фалончи одам шариатга тўғри келмайдиган ишларни қилар экан унга айтиб тўғирлаш керак деб айтсам, дадам сен унақа демагин бу гапларни бирдан айтсанг одамлар сени ёмон кўриб қолишади ҳамма нарса аста-секинлик билан жойига тушиб кетади дейдилар. Устоз дадамнинг ушбу насиҳатлари тўғрими? Мен кимдир нотўғри амал қилаётганини кўрсам бу қилаётган иши нотўғри эканлигини айтишим керакми ёки индамай узоқлашишим керакми? Ассалому алайкум раҳматуллоҳу ва баракотуҳу!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Нотўғри иш қилаётган одамга одоб ва секинлик билан иши нотўғри эканини тушунтириш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat