Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

аёл ва купхотинлик...

00:00 / 22.04.2008 | eski savollar | 3729
Ассаламу алайкум.Хозирги кунда жамиатимизда купхотинлик холатларини гувохи булаяпмиз. Аслида бунга Ислом рухсат берган. Аммо кунимизда мусулмонларнинг аксар кисми бу амалнинг суннат эканлигини рукач килишмокда-ю, аммо амалда бу холатлар аёлларимизга зулм тусини олмокда. Куръони каримда суз борган адолат хакида камдан кам одам бош котирмокда, назаримда.Узим аёл киши булганим ва купхотинликнинг фойда уларок зарарга айланаётганини куп бора гувохи булганим учунбу амал хакида уйланиб колдим. "Мен хам турмуш уртогимни бошка бир аёлга уйланишини истамайман" деган сузимиз гохида жиноятчининг икроридай кутиб олинади. "Аллохнинг амрига карши чикиш мумкин эмас!"лигини эшитаман. Албатта (наузубиллах) бундай ниятим йук. Аммо купхотинлик амр (фарз) ёки буюрилган суннат булиб келмаганку?Эри уйланган такдирда хам, уни иккинчи аёлига рашк килиш хам каттик кораланади. Ва бу "Муслимани сиз синглингиз ёки опангиз каби кабул килишингиз керак" кабилидаги сузлар билан далилланади. Аммо мени кийнаган нарса Ислом рашкни маъкуллаган холда юкоридаги холатда эса таъкиклаганми? Яна бир саволлардан бири: Набий с.а.в. Али р.а.га иккинчи аёлга уйланишга (баъзи холларда хатто чури олишга хам) рухсат бермаганлари маълум. Шу холатнинг узидан купхотинлик хакидаги оят амр эмас ва аёлнинг калбига огир ботишининг исботи эмасмикин?"Эрини уйлантириб куйган аёлнинг жаннатга дохил" булиши хакида турли хадис ва ривоятлар келтирилган. Аммо уларнинг аксари сахих асосга эга эмас. "Эримни уйланишини истамайман", деган сузларга эса "Эр сенинг мулкинг эмас", туридаги таъна ва дашномлар хам эшитиб коламиз. Аммо бу сузлар очиги аччик ботади, чунки бу гапларни айтаётганларнинг аксари эркаклар. Кейин Исломда аёлнинг эрида, эрнинг эса аёл олдида Аллох буюрган хакку хукуклари бор.Бу гаплар эса аёлнинг эр устида хакки йук, ва у уз билганини килиши мумкин, деган фикрга олиб келади. Ва охирги пайт бу одат тусига кириб бормокда. Бу назаримда Исломгача булган жамият иллатларидан. Пайгамбаримиз с.а.в. даврларида хакикий фойда булган бу амал, охирги пайтларда шахвоний лаззат излаш тарикасига утиб кетган. Иккинчи аёлликка номзодларнинг ёш ва навкирон булишлари асосий шартлардан бири булиб колган. Иккинчи аёл биринчисидан кура яхширок шароитда ва хурматда. Ахир сахобийлар ёшлари катта, бева колган, етим есир болалари куп аёлларга уйланганлар. Рашк бораси эса калб амали, уни беркитишни ёки ман килиб куйишни иложи йук. Табиийки эрини ёш жувонга (баъзи холларда кизга) уйланганини курган биринчи аёл куп холларда узини камситилган ёки кераксизга айлангандай хис килади? Айрим холатларда шу билан хурланади хам. Муслима аёл эри иккинчи аёлга уйланган такдирда шариат доирасидан чикмасдан узини кандай тутиши лозим ва нималар талаб килишга хакли?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мулоҳазаларингиз тўғри. Бунинг учун сизга ташаккур!- Муслима аёл эри иккинчи аёлга уйланган такдирда тўлиқ адолатни талаб қилишга ҳақли.

Топ рейтинг www.uz Openstat