Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

бу вазиатда нима қилданим дуруст бўлади?

00:00 / 23.04.2008 | eski savollar | 474
Устоз. Сиздан бир муҳум саволни соърамоқчи эдим. Мени бир ёмон ададим бор. Бир нарсани ҳаром ёки гуноҳ эканини эшитиб қоъяманда, базида ундан қайтолмай коънглим ҳира боълиб ғамгин боълиб юраман. Энг ёмони оъша ишни қилаётга инсонларни коъриб уларни ҳам маломат қилиб юраман. Ҳозирги кунда қурон тафсирларини оъқишга, бази ҳадисларни оъқишга, ҳалол-ҳаром мавзусидаги мавизалрни тинглашга то'г'риси қоърқиб қолдим. Шу боис уларни тингламаяпман. Коъпинча бирон дастурни қизиқиб тинглаб тураман. ундан оъзимга керакли нарсаларни оламан. Кейин ҳаромлар ҳақида гап бошланиб қолса дастурни оъчириб қоъяман ёки оъша ерини оъткизиб юбораман. Лекин кейин оъзимга оъзим, қандай аблаҳсана, ҳақни тинглашга қоърқасанми деб оъзимни коъйийман. Бир куни улуғбек қорини анашундай мавизаларни оъхиригача тингладим. Аммо мусиқани ҳоромлиги ҳақидаги гапни эшитиб қоъйдиму, бундан қайтиб-қайтолмай ва бошқа инсонларни ҳам коъриб анчагача сиқилиб юрдим. Мени юқоридаги ҳолатимни оладиган боълсак, бу вазиатда қурон тафсирларини оъқимасам, бази бир ҳадисларни оъқимасам ва айниқса юқорида айтганимдака мавизаларни тингламай турсам жоиз боълармикан? чунки шунда менда ихтилофлар бо'лмасдида. Илтимос мени ҳолатимни ҳисобга олган ҳолда маслаҳат берсангиз.Кларатин@маил.ру

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сиз аста-секин ва тартиб билан динимизни ўрганиб, унга амал қилиб боришни йўлга қўйинг. Аввал ҳозиргача нимани биласиз ва нимага амал қиласиз аниқлаб олинг. Кейин бошқаларига ўтасиз. Ўқиб, эшитиб ўрганмаса, қандай қилиб динга амал қилинади?

Топ рейтинг www.uz Openstat