Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Абу Довуд р.а дан ҳадис

00:00 / 29.11.2012 | eski savollar | 2172
А.алейкум вр.вб. Ҳурматли Шайҳ ҳазратлари шундай ҳадис эшиттим ровийси адашмасам Абу Довуд дан :"Бир куни Расулуллоҳ с а в олдиларига бир одам келиб катта гуноҳи борлигини, энди нима қилишини айтишларини сурабди.Шунда Расулимиз с а в онаси борлигини сурабдила юқ дебди , ҳоланг борми десала ҳа дебди. Ҳолангнинг олдига бор сени дуо қилсин деб айтибдила." Бундай ҳадис ҳақиқатан ҳам борми мазмуни ҳақида нима дейсиз? Жавоб учун олдиндан раҳмат.Аллоҳ сиздан рози булсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

— Абу Бакр ибн Ҳафсдан ривоят қилинади:«Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди. У гуноҳ қилган эди. Бас, у зот:«Сенинг онанг борми?» – дедилар. «Йўқ», – деди. «Сенинг холанг борми?» – дедилар. «Ҳа», – деди. «Бор! Унга яхшилик қил!» – дедилар». Ҳасан Марвазий ривоят қилган.Яъни, она йўқ бўлса, ўрнига хола ўтар экан. Демак, ўша холани онаси йўқ пайтида онанинг ўрнида кўриш керак. Борида онадан дуо сўрайдиган бўлса, унинг йўғида холадан сўрайди. Яхшилик қиладиган бўлса, унга яхшилик қилади. Гуноҳга ботиб қолиб, қандай қилсам гуноҳим мағфират қилинади, деган ҳалиги одамга Расулуллоҳ онаси ўрнида қолган холасига яхшилик қилишни буюрганлари шуни кўрсатади.Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:1. Гуноҳ қилган одам олимлардан маслаҳат сўраши кераклиги.2. Гуноҳ қилган одам онасининг дуоси ила мағфират топиши имкони борлиги.3. Онанинг ўрнини хола босиши.4. Холага яхшилик қилиш билан ҳам гуноҳ мағфират бўлиши.

Топ рейтинг www.uz Openstat