Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қалбаки дори савдоси

04:15 / 19.04.2021 | Феруз Юлдашев | 1237

Ассалому алайкум! Бу мактубни йўллашимга хозирги вақтдаги мамлакатимиздаги дорихоналардаги бўлаётган қабих ишлар мажбур қилди. Минг афсуслар бўлсинким, кўпчилик дорихоналарда инсон хаёти учун зарур бўлган яъни агар инсон шу дорини қабул қилмаса умри қисқариши ёки вафот этишига олиб келадиган даражадаги касалликларга қарши ишлатиладиган керакли дори дармонларнинг асли кўриниши худди оргинали каби ишланган қалбаки шакли арзонроқ нархда сотилмоқда. Бу эса ўша дорини олиб ишониб ичган бемор соғлигига наф бермагани сабабли умри қисқариши ёки вафот этишига олиб келиши мумкин. Шифокорларимиз хам бу дорини тайинлаб фойда бермаганини кўриб шу дориларга ишончи қолмайди. Аслида эса уни қалбаки эканини билмайди. Дорихона эгасига эса минг бора айтишимга қарамай тушунтиришимга қарамай фойдаси йўқ шекилли, арзон бу деб қалбаки дори сотишда давом этишмоқда, оргинали қиммат бахонаси билан. Нахотки инсон хаёти пул билан ўлчанса?! Мен касбим юзасидан кўп хар куни мана шундай асаббузарликка дуч келаман, дорихонада фармацевтга тушунтираман аммо фахмим тилим бурро эмаслиги сабаб етказиб бера олмаяпман шекилли уларга таъсир хам қилмаяпти. Иложи борича яхши муомала билан “бу гунох, жавоби бор буни, харом бу, фарзандингизга харом луқма раво кўрманг” дея тушунтиряпман, аммо бефойда. Илтиосим шуки мазкур мавзуда инсон хаёти учун зарур бўлган дори дармонларни қалбаки шаклини сотиб олмаслик ва сотмасликка дават этадиган видео лавха тайёрлаб Ютуб каналига жойлаштирсангизлар, бу ўта мухим масала. Мен бефарқ қололмайман, чунки мен ва яқинларим ва бошқа хамюртларимиз жумладан сизлар хам бетоб бўлмоғимиз ва шифо топмоғимиз бор, барибир дорихонага бориб дори сотиб оламиз, калбаки дори сотиб олиб ахволимиз оғирлашишидан Аллоҳни ўзи асрасин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қиёмат куни аҳвол жуда оғир. Маҳшар куни инсонлар қиёматни бир куни бизни минг кунимизга тенг бўлган кун билан бир неча йиллаб кутиб қолишади. Уларни бу кутишлари бекатда автобус кутиб турган кутувчи каби эмас ёки пандемияда бир неча ой уйдан чиқмай кутиш каби эмас ёки ҳомиладор аёл 9 ой бўлишини кутиши каби эмас. У кунда қуёшни ерга яқинлаштириб қўйилади, соя берувчи ҳеч нарса бўлмайди. Ерни теп-текис ҳолатига келтирилади, инсонлар ичаман деса суви, ейман деса таоми бўлмайди. Ўлай деса бир марта ўлимдан кейин бошқа ўлиш йўқ. Шунча кутгандан кейин ҳам натижа дўзах бўлиши янада аламлидир. Бир неча милиард инсон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига муҳтож ҳолда туришади. Юқоридаги сиз айтиб ўтган ишни қилувчилар ҳақида эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким фириб, макр қилса биздан эмас” деганлар. Арзимас маблағни, дунёни деб ўшандек аянчли ҳолга келиб қолмаслик керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat