Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маҳр ҳақида

00:00 / 30.11.2012 | eski savollar | 1833
Ассалому алайкум.Аллоҳ дин учун қилаётган амалларингизни муносиб мукофотласин.Мен сайтда янгиман,савол беришда хато кетаётган бўлсам узур сўрайман.Шайҳ ҳазратларига маҳр ҳақида савол бергандим.Афсуски саволни тўлиқ ёзмаган эканман.Тўғрилашни имконини қилолмадим шунинг учун сизга қайта шу саволни беришга мажбур бўляпман.Биз турмуш қураётган пайтда маҳрга деб бир уй бердик ва 1 млн сўм дейилганди.Орадан 10 йил ўтиб мени бир товламачи катта миқдорда қарздор қилиб қўйиб қочиб кетди ва бу ишларни орасида турмуш ўртоғим мени уйдан хайдаб юборди.Ўша ҳайдаган пайтда биз кўчада эдик ва мени уйимга олиб бориб ташлади.Орадан бироз вақт ўтгандан кейин эрим мени олиб кетгани келди.Мен озгина бўлса ҳам диндан ҳабарим борлиги учун Имом Ҳатибимиз билан маслаҳатлашишини ва мени уйга қайтишимга шаръатнинг ҳукми қандай бўлишини сўрашлигини ва шундагина уйга қайтишимни айтдим.Имом Ҳатибимиз"Агар ажрашиш ниятида ҳайдаган бўлсангиз ўртага талоқ тушади"дебди ва бошқатдан никоҳ ўқиб қўйди.Шунда маҳрни 150 минг сўм қилиб белгилади.Шундан кейин эрим "Қарзларингни узаман лекин маҳрдан воз кечасан"деди.Мен рози бўлдим.Хозирда мени ўйлантираётган нарса биринчи никоҳ пайтида айтилган маҳр қайта никоҳланганда ўз кучини йўқотадими ёки ўша айтилган маҳр берилиши керакми?Эрим воз кечасан деб 150 минг сўмни айтганди.Тўғри унданам кўпроқ қарзни узди Аллоҳга шукур.Ёки ҳаммасидан кечиб юборсам бўлаверадими?Тўғриси оилам тинчлиги учун кечиб юборганим маъқулми деб ўйлаяпман.Илтимос жавобингиз ва маслаҳатингизни аямасангиз.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

ваъалайкум ассалом.агар қарзларингизни тўлаш учун иккинчи никоҳнинг маҳридан кечишга рози бўлган бўлсангиз, биринчисиники устида шартлашмаган бўлсангиз, биринчи маҳрга ҳаққингиз бор. айтганингиздек, оиланинг тинчлиги шундан ҳам кечишга боғлиқ бўлса, ихтиёр ўзингизда.

Топ рейтинг www.uz Openstat