Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қўшиб олинган ер-мулк савдоси

00:00 / 02.12.2012 | eski savollar | 464
Ассалому алайкум, мухтарам Шайх Ҳазратлари.Уй-жой савдосида учраган, рухсат олмай ерни қўшиб олинган, икки ҳолат ҳақида саволим бор эди. 1) Ўртоғим уйлари рўпарасидаги ҳовлини сотиб олган. У уй биз 15 яшарлар атрофидалигимизда янгитдан берилган ерга қурилган. Шу туфайли ўртоғим бу уй эгасининг икки тарафдан ҳам ернинг кўчага ташлаб кетилган қисмидан анчагина қўшиб олганлигини билади ва бу уй ҳужжатларида ҳам умуман акс эттирилмаган. Лекин сотиб олгач, айнан шу қўшилган ернинг устига янги иморат қурди. Бу ҳолатда ўртоғим уйнинг олдинги эгаси қилган хатони янада кучайтирганлиги учун гуноҳкор бўладими? 2) Бир эълон бўйича кўрсатилган манзилга уй сотиб олиш мақсадида бордик. У ернинг эгаси эълонда кўрсатилган майдондан тахминан ярми ҳақикатда ўзининг уйи ва қолган қисми эса қўшиб олингай жой экан. Лекин бу қўшилган ер кўча сифатида фойдаланиладиган ер бўлмай, балки шу уйни уч тарафдан ёйсимон ўраб турган жой экан. Шу сабабли қўшимча ер ҳам давлат кадастри ҳужжатларида шу ҳовлига бириктирилиб, "рухсатсиз қўшиб олинган қисми" деб кўрсатиб ўтилипти. Мутахассислардан суриштирсак, улар "Бу ерни ҳокимият қарори билан қўштириб олса бўлади, чунки бошқа одамга яшаш жойи ёки ташкилот қуриб бўлмайди ва қўшнилар ҳам даъвогар эмас эканлар", деб фикрларини билдиришди. Лекин уй эгаси "Мени ҳужжат қилиб юргани вақтим йўқ, сотиб олинглар ва кейин ўзларинг қўштириб олаверасизлар", деяпти. Шу ерни сотиб олсак ва ҳокимият қарорини чиқариб берса, кўча ҳақидан қўшиб олган мақомида бўлмаймизми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ҳукумат рухсат берса, икки ҳолатда ҳам жоиз бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat