Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оилада эр ва хотин урни

00:00 / 03.12.2012 | eski savollar | 4036
Ассалому алейкум Шайх хазратлари. Килаётган ишларингизда Аллох сизни кулласин, хар он ажр берсин.Сайтдаги савол-жавобларни укиб тураман. Жавобларингизни батафсил, далиллар асосида ёритиб бераётганингиз учун сизга катта рахмат.Узим Самаркандлик, ёшим 27 да, 2007 йил уйланганман, аёлим бошка вилоятдан. 2008 йил Аллохни иродаси билан кизлик булдик. Бирга укиб, яхши куришиб, укишдан кейин турмуш курганмиз. Туйдан 3 ой кейин келишган холда Тошкентга ишлашга келдик. Аёлимни Тошкентда уз уйи бор, шу уйда яшадик. Келишмовчиликларимиз куп булиб турарди. Ундан ташкари иш юзасидан аёлимни ота-онаси келиб турарди. 2010 йил августларида аёлим жанжаллашганимизда мени уйимда яшаяпсиз деб миннат киладиган, уйдан кетинг дейдиган булиб колди. Жонимдан утгандан кетамиз Самаркандда келинлик уйингда яшаймиз дедим. У бормайман деди. Узим ишимдан таътил олиб кетвордим. Уйда бир ойча уйлаб курдим, ажрашмокчи эдим, лекин ота-онам фарзандинг бор, хамма оилада келишмовчиликлар булиб туради, яна бир бор уриниб кур дейишди. Тошкентга кайтиб ижарага уй олдим, аёлим билан гаплашиб курдим, майли озгина ишлайлик кейин Самаркандга бориб яшаймиз деб рози булди. Лекин бу оради мени отамлар ишларим яхши булса Тошкентда квартира олиб бераман деб ваъда бердилар. Ижарада 1,5 йил турдик. Охирги пайтларда узим отамларга менга Тошкентда квартира керак эмас, мен барибир бу ерда колмайман дедим. Аёлим билан урушганимизда, хатто арзимаган нарса булса хам сиз билан яшамайман, ажрашамиз деган гапни жуда куп гапиради. Узининг айтишича ота-онаси хам бир-неча бора ажрашгин дейишган.Аёлим уй ишларини хаммасини вактида килади, фарзандимга жуда хам яхши карайди, баъзида шундай яхши булади хатто 200% га. Бирданига 15-20 кундан кейин худи бошка одамга айланиб колгандек булиб колади. Тушунмайман нима таъсир килади. Гапирганимда агарда гапим ёкмаса гап кайтариб, уруш килади, менга нисбатан хурматсизлик курсатади. Гапимга кулок солмайди. Шу 5 йил давомида англашимча оилада бошлик булиш харакатида, уз хохиш-истакларини, максадларини меникидан устун куяди, шундан келишмовчилиларимиз келиб чиккан. Оила муносабатларига тегишли хар хил диний китобларни олиб укийман, унга сен хам укигин десам укимайди, маслахат килсам чарчадим гаплариздан йигиштиринг дейди. Бунака килма хато килаяпсан жазоси огир деб мисол келтирсам, жазо булса менга булади, сизга фарки нима дейди. Мен эрингман хурматимни жойига куйгин, гапларимга колок сол ва амал кил – бу сени мажбуриятинг десам, мен хеч нарсага мажбурмасман, эр булсангиз нима бупти, дунёга яшаш учун келганман, узим хохлагандай яшашни хохлайман дейди. Эхтиёжим булганда куп холларда жинсий кушилишни хам инкор килади. Бу ишларинг яхшимас, эрингни норози килаяпсан, бунака енгил уйлама, хаётда аёл кишини уз вазифалари бор, шуларга амал килишини сурасам, мени тинч куйинг бу дунёда узим хохлагандай яшашга куйинг, у дунёда нима булса булар, жавобини узим бераман дейди. Кайнонам кизим ёшлигида куп касал булган, шунга эрка килганмиз дейди. Бувисидан, онасидан, опасидан ёрдам сурадим. Кейин билсам гапларимни узаро мухокама килишар экан. Хеч ким ёрдам бермади. Мени кариндошларимга кулок солмайди. Кайнонамни бир неча марта хар хил гарларни айтиб уйимдагилардан совитаётганини эшитиб колдим. Сен билан ишлари йук, боланг билан хам ишлари йук сифатидаги гаплар. Узига инсоф берар, кушилмай деб куя колдим, лекин ота-онамга нима учун бунака муносабатда сизлар деб сурадим. Отам, углим мехр кузда деб жавоб бердилар. Кайнонам 3-4 марта орамизга кушилди. Менга айтдики: узинг кетавер Самаркандингга, кизим бормайди, бизлар буни шунча катта килдик, укишига шунча пул бердик нима бекоргами, яхши жойларда ишлаб катта одам булишини хохлаймиз. Кизимни бировни ошхонасига бориб козон-товок килиш учун катта килмадик деди. Ана борса борсин, лекин ман унга айтдим: агар борса онам йук деб хисобласин.Кайнотам оламдан утиб колдилар (Аллох рахматига олсин), лекин у киши кушилмас эдилар.Хотиним хам, кайнонам хам хотин кулмас дейди. Мен: агар хотин эрини хурмат килса, кулок солса, эрини гапи билан иш килса кул булиб коладими деб сурайман, лекин жавоб ололмайман. Моддий томондан оиламни таъминлайман.Хозир 1 ойча булди алохида яшаяпмиз, хотиним онаси билан. Менга хотиним онамни хурмат килмайсиз, у киши хакларида ёмон гапирасиз, гаплашиб утирмайсиз, хол-ахвол сурамайсиз, мен билан купол гаплашасиз, ишдан келгач хафа хеч ким билан гаплашмасдан утирасиз – дейди. Онамни бехурмат килишларига хеч кимга йул куймийман, мингта эр топишим мумкин, лекин бошка она топмайман дейди. Мен кайнонамни бехурмат килганим йук, факат салом бераман, бошка гапирмайман, муомаламни чекладим, чунки фикрлари мени назаримда жудаям нотугри. Шунча гапила бор экан, унда хотинимга нега турмушга чикдинг, онасига нега кизиззи эрга бердиз, ёнизда олиб утирардиз, бирга яшардилар, бу нима киганила энди, мени овора килиш нима керак эди, нимага энди фарзандим отасиз усиши керак деб савол бераман, лекин жавоб хар доимгидек йук. Аёлим кизлигида шим киярди, лекин туйдан кейин маслахат бериб секин-аста камайтирди, охирги пайтлар факат кишда, совукда устидан узунрок кийимлар билан киярди. 2-3 марта онаси билан бирга бориб магазиндан ёзда киядиган шим, кофта олишди. Шим кийгани устида неча маротаба урушганмиздан онасини хабари бор эди. Айтингчи мен шулардан кейин у кишига нисбатан кандай муносабатда булишим керак.Фарзандимни жуда яхши кураман, уни келажагини уйлийман, аёлимни хам, хар холда бир ёстикка бош куйган якин инсоним, хали ёш, эртага нима килади, ажрашганлани куча-куйда кураяпмиз, нима ишлар килиб юришибди.Шунинг учун ажрашишни хохламайман, лекин кандай килиб тугри йулга солишни билмаяпман. Маслахат бераман десам хамма гапимни узига нисбатан зарар, душманидан эшитаётгандек кабул килади, мен каердан биламан сиз хаклигиззи дейди, ана китобларни очиб укигин десам, у китобни хам одамлар ёзган дейди. Мен биламан, мусулмончилик томондан мен нохакман, лекин унака яшашни холамайман, мусулмон аёли робот, юраги тошдан, узи кул булиши керак дейди, аёлим. Тушунчаси жуда нотугри, лекин бунака эмас эди, у жудаям узгармокда.Хазрат, билмай колдим нима килишни. Кандай йул тутай? Хазрат, она кизини турмушга берганидан кейин кандай йул тутиши керак? Кайнонам килаётган ишлари тугрими? Хотинимчи? Инсон мен дуёга яшашга келдим, уйнаб кулиб яшай, у дунёда нима булса булар дейиши, жавобини узим бераман, жазоси булса менга дейиши мумкинми?Хазрат мени фикримча, аёлимни хам ажрашиш нияти йук, факат у онаси билан бирга яшамокчи, мени эса буйсундириб олмокчи, кайнонам эса унга ёрдам бермокда. Аёл кишига шу ишларни килиш дурустми? Хазрат илтимос, дуо килинг. Далиллар асосида жавоб беринг, хотинимга хам укитмокчиман, зора уйлаб колиб, фикрини узгартирса, инсофга келса. Сиз туфайли оиламизда тинчлик, фаровонлик, хурмат юзага келса.Хазрат жавобингиз учун олдиндан рахмат. Жуда узок ёзиб, вактингизни олганим учун минг бора узр.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Икковларингиз “Бахтиёр оила” китобини биргаликда ўқинглар.

Топ рейтинг www.uz Openstat