Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

савол

00:00 / 01.05.2008 | eski savollar | 2541
Устоз. шукунларда ахволим жуда ҳароб боълиб кетаяпти. Мен Ислом ақидаси борасида жуда қаттиқ ихтилофга тушуб қолдим. Мен Аллоҳни илми, қудрати, тақдири, сифатлари унга оид барча масалаларда қаттиқ шакка тушуб қолдим. Эртаю кечҳ шулар ҳақида оъйлаб юрадиган боълиб қолдим. Оъйламайман десам ҳам оъзидан оъзи калламга келаверадиган боълиб қолди. Булардан ҳолос боълиш учун нималар қилиб ташламадим дейсиз. Доъхтирларни айтишича соппа соъғ эканман. Домлаларни айтишича, бир чиройли эканман. Аммо ҳозирда, Суннатлар уёғда турсун, фарз амалларни ҳам бажаролмайдиган боълиб қолиганман. Бу кетишимда мушриклардан боълиб оътиб кетишим аниқ боълиб қолди. Қолаверса динга алоқаси ёқ бошқа муаммолар ҳам тиқилиб ётибди. Кейин қалбимни рио, ҳасад, буюк бо'ли истагидаги тамагирлик, шуҳратпарастлик ва иззат талаблик дардларидан поклай олмаяпман. руҳ тарбиаса, сунний ақдалар ва бошқа китобларни қайтақайта оъқиганим билан ҳам бу мушкулотларни енга олмаяпман. Нима қилишни билолмаяпман. Охир бориб бундай яшагандан коъра оълган мақулроқ деган фкирга келиб қолдим. Ҳозирги куна оъзимни олдириб булардан ҳалос боълиш ҳақида васвасага тушуб қолганман. Чунки Агар анашундай юраверсам мушриклардан боълиб қолаяпман. Шунинг учун яхшиси, вақт борида, оз боълса ҳам имоним боърида, ғусул қилиб, икки ракат нафил намозини оъқиб, чиройли қилиб яхшилаб тавба қилиб, кейин жонимни Аллоҳга топширсам, Аллоҳ мени кечиради, чунки Аллоҳга ишонмай, унга боъйсинмай қоъйгандан коъра, оъзини олдиришни гуноҳи енгилроқ боълса керак деб оъйлаяпман. Лекин мени бир нарса, жонимга қасд қилсам доъзаҳи боълиб қолмасмикинман деган шубҳа бу ишдан қайтариб турубди. Аммо бу шубҳани енгиб юборсам кетиб юборишим аниқ боълиб қолади. Чунки мушриклик ёмонми жонига қасд қилиш ёмонми ҳозирча фарқлолмаяпман. Агар Аллоҳ жонига қасд қилганларни ҳам мағфират қилиши ҳақида бирон гап эшитиб қолсам, мени бу ишдан ҳеч нарса қайтаролмаса керак. Ёки оъзжонига қаст қилишни гуноҳи ҳар нарсадан оъғирроқми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Энди Имом Бухорий «Ал-адаб Ал-муфрад»да васваса ҳақида келтирган ҳадиси шарифларни ўрганайлик.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Аллоҳнинг Расули! Хаёлимиздан баъзи нарса ўтади. Бироқ қуёш нури тегиб турган ҳамма нарса бизга мулк қилиб берилса ҳам, уни айтишни истамаймиз», дейишди.«Шуни топдингизми?» дедилар. «Ҳа», дейишди. «Ўша равшан иймондир», дедилар». Шарҳ: Васвасага учраган киши уни беркитмоғлиги, бировга айтмаслиги матлубдир. Унинг ҳақида гапириш қабоҳатдир. Васваса ила бошини машғул қилишдан хатолар юзага келади. Бунинг иложи мазкур васвасани тарк қилиб, фойдали иш ила машғул бўлиш керак. Бу ҳадисда келган масала, айниқса, тасаввуфда кенг баён қилинган муҳим масаладир. Шайтон хароба қалбларни эгаллаб олади, шунинг учун уларни васваса қилишнинг кераги бўлмайди. Покланиб, тақвонинг маълум бир даражасига етиб борган, Аллоҳ таолога яқинлашиб қолган қалблар борки, шайтон уларга ҳарчанд осилсин, йўлдан ура олмайди. Бундай қалбларни ҳам шайтон васваса қилишдан умидини узади. Бироқ, покликка, холисликка интилаётган, нафс билан курашаётган қалблар борки, шайтон ана шу қалбларга жидду жаҳд билан осилиб, уларни васваса қилади.Демак, инсоннинг қалбида турли шайтоний васвасалар бўлиб туриши яхшиликнинг аломати экан. Чунки бундай қалб иймонга, ихлосга томон интилаётган бўлар экан. Шунинг учун шайтон талвасага тушиб қолган бўлар экан. Хаёлига келган шайтоний фикрлардан ўзи ҳам қўрқиб кетаётган инсон буни яхшилик аломати деб билиб, янада ўзига бардам бўлиб, тақвони, ибодатни, зикрни лозим тутиши керак экан. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга васваса ҳақида савол берилди. У зот саллоллоҳу алайҳи васаллам: «У айни иймондир», дедилар. Муслим ривоят қилган.Ушбу ҳадиси шарифнинг маъноси бошқача қилиб айтганмизда «Васваса айни Иймондир» бўлади. Бу қанақаси? Ахир васваса шайтондан, иймон Раҳмондан-ку! Васваса Иймоннинг кушандаси-ку! У қандоқ қилиб, айни иймон бўлиши мукин? Бу гап, олов сувдир, деганга ўхшамайдими? Ушбу ҳадиси шариф билан дастлаб танишган одамда шунга ўхшаш саволлар пайдо бўлиши мумкин. Аммо, каминада бу саволлар пайдо бўлмади. Чунки, ушбу сатрлар ёзилишидан йигирма бир йил олдин ўтган тажриба бу маънони тушунишга ёрдам берди. Умум жаҳон Исломга чақириш куллиясига янги ўқишга келган пайтим эди. Бирдан қалбга васваса тушиб, бўлмағур фикрлар хаёлга келди. Дунё кўзимга тор кўриниб, ҳеч нарса татимайди. Бировга айтишнинг иложи ҳам йўқ. Бу ҳолат бир неча кун давом этди. Сиқилиш, ташвиш юқори чўққисига етди. Ана шундай оғир дамда Ҳаким ат-Термизийнинг араб тилидаги «Муридлар одоби» китоби тушди. Муаллифи Термизий бўлгани учун, ватандошимиз экан, деб китоб дўконидан харид қилувдим. Китобни тўғри келган жойини очиб ўқий бошладим. Васваса ҳақида гап борар эди: «Мурид қалбига васваса тушса, яхшилик аломати, деб билсин. Чунки, шайтон уни йўқлаб қолибди. Одатда шайтон обод бўлаётган қалбларни васваса қилишга уринади. Хароба қалблар шундоқ ҳам унинг мулки ҳисобланади, овора бўлиб уларни васваса қилиб ҳам ўтирмайди. Шайтон обод қалбларни хароба қилиш умидида уларга васваса қилади. Уриниб-уриниб, ниятига эриша олмагач, ташлаб кетади», дейилган эди. Қалбимга ёруғлик инди. Хурсанд бўлиб кетдим. Ориз бўлган нарса васваса эканини тушундим. Унинг нима учун бўлаётганини ҳам англадим. Мана бугун эса, Аллоҳ таолога беадад шукрлар бўлсин, Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг васваса ҳақида «У айни иймондир» деб айтган ҳадисларини ҳеч қандай қийинчиликсиз тушуниб турибман.Демак, киши вақтида англаб етиб, Аллоҳ таолодан дарҳол паноҳ сўраса, қалбига тушган васваса унга зарар етказа олмас экан. Бу эса ақийдавий, руҳий-маънавий соғломлик учун ниҳоятда зарурдир.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам:«Шайтон бирингизга келиб «Буни ким яратди? Уни ким яратди?» дейди. Ҳатто «Роббингни ким яратди?» дейди. Қачонки, шунга етганда, у Аллоҳдан паноҳ сўрасин ва бас қилсин», дедилар».Учовлари ривоят қилишган.Бу ҳадиси шариф мўмин кишига васваса зарар қилмаслиги ҳақидаги гапни тасдиқлаш учун келтирилган.Ушбу ҳадиси шарифда инсон хаёлидан кечадиган баъзи васвасалар шайтондан эканлиги баён қилинмоқда. Шу билан бирга, ўша шайтон васвасасини қайтариш йўли ҳам кўрсатилмоқда. Шайтон Одам Ато билан ўзи орасида бўлиб ўтган машҳур можародан бери одам боласига душман. У Қиёмат кунигача одамзотни васваса қилишга қасам ичган. Шунинг учун ҳам, инсон ҳаргиз бу лаънатланган душманини унутмаслиги керак. Гоҳида хаёлига келиб қоладиган васвасали фикрлар, «уни ким яратган, буни ким яратган» каби саволлар бора-бора «Роббингни ким яратган?» каби телба фикрга олиб келиши ҳам турган гап. Шунинг учун мазкур ҳолат юзага келганда дарҳол «Аъузу биллаҳи минашшайтонир рожийм», деб Аллоҳ таолодан паноҳ сўрасин. Мазкур хаёлларни миясидан қувсин! Шу билан иш тугайди. Ҳеч нарса кўрмагандек бўлиб кетади. Акс ҳолда оқибати чатоқ бўлиши мумкин. Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:1. Шайтон васвасасининг ҳақлиги.2. «Уни ким яратди, буни ким яратди?» деб бориб «Роббингни ким яратди?» дейишгача бориш ҳам мумкинлиги.3. Бундай ҳолатларда Аллоҳ таолодан паноҳ сўраш лозимлиги.4. Бундай саволларни дарҳол тугатиш лозимлиги.Сиртдан содда кўринган билан бу ҳадисда зикр қилинган масала ўта муҳимдир. Васваса кишилар учун энг нозик ва энг хатарли нарса, у ақийда бобида зарар етказади. У туфайли инсон диндан чиқиб, кофир бўлиши ҳеч гап эмас. Ушбу ҳадисда шундоқ катта муаммонинг ҳал этиш йўли тақдим этилмоқда. Ҳозирги кунда мусулмон оламидан ташқари васваса хасталигига учраганлар кун сайин кўпайиб кетаётгани ҳеч кимга сир эмас. Руҳий ва асабий касаллар сони тинимсиз ўсиб бормоқда. Бу эса ушбу ҳадиси шариф ва кейинги келадиган ҳадисларнинг ҳикматига инсоният қанчалик муҳтож эканини кўрсатади.Яна ўша кишидан ривоят қилинади:«Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам:«Шайтон биринчи келиб: «Осмонни ким яратган? Ерни ким яратган?» дейди. У: «Аллоҳ», дейди. Ким шунга ўхшаш бирор нарсани сезса, дарҳол «Аманту биллаҳи ва Русулиҳи» – Аллоҳга ва Унинг пайғамбарларига иймон келтирдим, десин», дедилар».Бу ҳадиси шариф ўтган ҳадисни тафсир қилиб келмоқда. Васвасани аввалги босқи-чидаёқ Аллоҳ таолога ва У зотнинг пайғамбарларига бўлган иймонни эълон қилиб, шайтонни қувишга маслаҳат берилмоқда.Шаҳр ибн Хавшаб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Мен тоғам ила Оишанинг ҳузурига кирдим. Бас, у:«Биримизнинг кўнглида агар уни гапирса, охирати куядиган нарса пайдо бўлади. Агар юзага чиқса, у сабабли қатл қилинади», деди. У (Оиша) уч марта такбир айтди. Сўнг: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўша нарса ҳақида сўралган эди. Шунда у зот: «Агар бирингизда ўша нарса бўлса, уч марта такбир айтсин. Зотан, буни фақат мўмингина ҳис қилади», дедилар». Яъни, кўнгилга келаётган васвасанинг ёмонлигини ва уни айтса охирати куйишини ҳис қилиш ҳақийқий мўминга хос ҳолатдир.Ўша пайтда мўмин кишини шайтон васваса қилаётган бўлади. Агар у дадил бўлиб, уч марта «Аллоҳу Акбар!» деса, шайтон орқа-олдига қарамай қочади.Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Одамлар бўлмаган нарсаларни сўрайверадилар. Ҳатто, «Аллоҳ ҳамма нарсани яратувчи. Бас, Аллоҳни ким яратган?» дейишади», дедилар». Шарҳ: Шунинг учун бизда воқеъликда йўқ нарсани сўраш мумкин эмас. Воқеъликда йўқ нарсани сўрайвериш ўша нарсанинг воқеъ бўлишини сўраш, исташ бўлиб қолади. Тарихдан маълумки, шундай бўлди ҳам. Инсон ўзига ана шу кулфатни тили билан сотиб олди. Шунинг учун бундан ниҳоятда эҳтиёт бўлиш керак.Бу ҳам шайтоннинг катта ва кучли васвасаси доирасига киради. Бундай ҳолатдан мўмин банда эҳтиёт бўлиши керак.Ибн Касир Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан нақл қилади. У киши Аллоҳ таолонинг «Нас» сурасидаги «ал-Васвас ал-Хоннас» деган қавлини тафсир қилиб: «Шайтон одам боласининг қалбида чўккалаб ўтирган бўлади. Қачон у унутса ва ғофил бўлса, васваса қилади. Қачон зикр қилса, беркинади», деган.Васвасанинг зарарларидан:1. Васваса шакка йўлдир. Аллоҳ таоло ҳақидаги шак куфрдир.2. Васваса инсоннинг ўзига ва ўзгаларга бўлган ишончини йўққа чиқаради.3. Васваса одамларни васвасачидан нафратини қўзитади ва улардан уни узоқлаштиради.4. Васвасачининг ибодати мукаммал ва фикри барқарор бўлмайди.5. Васвасачи ўзига ўзи шиддатли ишларни танлаб, охири манъ қилинган нарсаларга ҳам ўтади.6. Васвасачи охири ваҳиймачи ва жинни бўлиши ҳам мумкин. Валлоҳу аҳлам.

Топ рейтинг www.uz Openstat