Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тугри йул

00:00 / 18.12.2012 | eski savollar | 1261
Ассалому алайкум Шайх хазратлари!Тугриси гапимни нимадан бошлашниям билмаяпман! Хозирги ахволимда хеч кимдан маслахатам тасаллиям сурай олмиман. Йқинларимни қийнаб куйишдан, уларни азоблашдан курқаман. Жудаям жудаям қийналиб кетдим. Бу воқеа хеч юрагимдан, ақлимдан кетмаяпти. Ёзими юқми деб 4 ой уйладим. Охири асабларим кетди. Ёзишга қарор қилдим. Хуллас турмуш уртогим билан бир биримизни синаб, куриб турмуш қурганмиз. Уларни жудаям ҳурмат қилардим. Тушларимдаям уларни ҳапа қилишни истамаганман. Улар мен учун Оллохнинг эрдаги сояси эди! Иккита фарзандимиз бор! Жуда бахтли эдим. Оллохга шукур қайнона қайнотам ҳам жуда оқила покиза инсонла. Шундай инсонларнинг фарзанди буганликлари учун улардан кунглим туқ, ишонар эдим! Лекин афсуски яқинда булиб утган ҳунук воқеа туфайли дилим вайрон булди. Улар иш юзасидан сафарга кетгандила, 1ойдан ошиқ. 2та болам билан уларга соглик, куч, ишларида омад тилаб Оллохдан сураб кутиб утирдим. Лекин улар кеганларида негадир юрагимда гаш пайдо б.ди, тинчим бузилди,умуман бошқа инсон кегандай булди. Узоқ вақт курмаганимдан деб чалгимоқчи булдим. Лекин нимадир мани уладан итарар, яқинлашгим кемас, нафратланардим. Бир кун кечаси уз узидан уйгониб кетдим ва ичимда бир нарса улани компутерини текширишга 1нималани кидиришга ундарди. Ва мен ярим кечаси не куз билан курайки турмуш уртогим узи бн бирга сафарга броган, турмушга чиқмаган қиз бн ёзишмалар қилган экан. Хатто менга уйланиб хато қилгани, уни олдинроқ учратмаганидан ҳафа эканлигини ёзибди. Улар бирга утган пайтларини бирма бир ёзишган. Дунё кузимга коронги бб кетди, гарчи турмуш уртогим узимга ҳар доим мен бн бахтли экани, ҳаётидан мамнун экани, ота онаси ҳам менда рози эканликларини этардилар. Шу кеча ман уларга ҳамма курганларимни айтдим, улар кузларига ёш олиб афсусда эканини, ҳато қиганини ,у қиз юлдан урганини тинми уқтирардила, аммо ҳеч 1 сузга ишонгим келмасди, чунки ҳаммаси атиги 2-3 кун олдин бугани, ва бу пайда одам ҳатоси ун афсусланиши мен учун ишонарсиз эди. 2та фарзандимни уйлаб, ичимни ит тирнади. Эртасига ойижонимла бн гаплашдим, улар кунглимни кутариб, далда бердилар, угилларини уришдила, кечиришимни илтимос қилдилар! Сизга турмуш уртогим ҳам ҳат ёзгандила эсласангиз шунга ухшаш воқеани. Сиз улага бошқа адашмасликни, оила муқаддаслигини, мени эса кечиримли булиб сабрли булишлигимни ёзибсиз. Сизни жавобингиздан кейин сал кечиргандай, унутгандай булдим, лекин барибир кунлим дилим огриди, уларга олдингидек булолмаяпман, кийналиб кетдим. Улани устимдан кечирганга ухшасамда ичимдан бир кунам унутолмадим, кечиролмадим, бу не азоб экан дейман, ахир уларни фарзандларимнинг отаси, умр юлдошим, суянганим, ишонганим, ҳимоячим деб билардим….4ойдан бери яшамадим, на болаларимга қарай оламан, на узимга, ҳаёт тухтаб колди! Қон босимим ошадиган, ёш булишимга қарамасдан анча асабий буладиган булиб колдим, кайга бориб кимдан нажот сурашни билмаяпма… Улар сизга ҳиёнат қилмадим деяптила, лекин мен учун шу гаплани ёзганлари, ҳаттоки куз билан киган ҳиёнатлари узи этарли.уларда кунглим коляпти, кечиришни, олдингидек бахтли оила булишни жудаям хохлиман, лекин ақлим, гурурим, онгим юл бермаяпти. Узим билан узим курашяпман. Кимнингдир ҳатоси булиб яшашни истамиман, ман кимгадир керак булишни, кимнидир бахтиёр қилиб яшашни ҳоҳлаганман. Улар ростданам шу гаплани юракдан ёзган бусала,афсусда бусала,нима килиш керак деган саволла бошимни кемириб ташлади. Шунчаки ёздим дедила нахотки суз қадри, йигит сузи шу булса. Нахотки шу гаплани шундай энгилтак аёлга айтиб таскин топсала, айбимни узимга айтсала тузатардим,. лекин шу пайтгача улар менга бир мартаям, кул кутариб, купол гапирмаганла. Шундан кунглим ҳотиржам, уларам мендан розила деб уйлардим. Адашибман. Мехр берсанг мехр курасан дейишади, билмадим мен тескарисини олдим, балки ортиқча улага ишониб куйгандирман. Хуллас, узундан узоқ ҳикоям шу. Билмадим қанчалик тушунарли ёздим. Шайх хазратлари илтимос, маслахат беринг, уларга ишонайми, қандай килиб яна унутиб хаммасини бошлий, нима килсам тугри булади, улар яна шу киз бн учрашиб юрган булса….гумон имондан айиради биламан, лекин узимни бошқаромаяпман, у қиз бн куришиб гаплашишга юрагим дов бермади, тугриси узимга эп курмадим, лекин ҳаёлан ҳар доим у бн олишаман. Илтимос Шайх хазратлари жавоб ёзинг кутаман! Шу уринда қизлага этадиганим бор эди. Илтимос қизла шанингизга дог тушурманг, кимнидир оиласини, муқаддас даргохини бузманг, сизлар учун 2 кунлик эрмак кимнидир ҳаётини остин устин килади, кимларнидир этим, кимларънадир бахтиқаро, яна кимнидирҳор килади.Охиратдан куркиб, пок имон бн яшанглар,гулдек кизла гулдек оиланинг бекаси булинглар, зино, ҳиёнат, бузуқлик шу пайтгача ҳеч кимга бахт келтирганамас. Узингизни Худонинг газабидан асранг. Ҳаммага Оллох узи инсоф берсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сизнинг ҳолингиз тушунарли. Эрнинг ҳолига қаранг. Тузалган бўлса, кечирсангиз яхши бўлади. Астағфируллоҳни кўп айтинг. Агар рухсат берсангиз, қизларга ёзган гапларингизни, сизни очиқ айтмай, бир аёлдан дея сайтга чиқарар эдик.

Топ рейтинг www.uz Openstat