Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ийсо алайҳиссаломнинг "Масийҳ" деб аталишлари ҳақида

00:00 / 20.12.2012 | eski savollar | 1010
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм! Бизни мусулмон қилиб яратган ва барча неъматларни берган Аллоҳга беҳисоб ҳамду санолар ва шукроналар бўлсин! Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салом ва саловатлар бўлсин!Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ, қадрли Шайх ҳазратлари! Сиздек олим инсон билан бир шаҳарда яшаётганимдан фахрланаман ва Аллоҳга шукроналар айтаман! Биздек илм истовчи инсонларга беминнат ёрдамингиз учун Аллоҳ сиздан рози бўлсин! Биз оилавий сизни мухлисингизмиз. Китобларингизни севиб мутолаа қиламиз ва ибрат оламиз. Вақтингизни кўп олмаслик учун саволга ўтсам, ижозатингиз билан! Биламизки Дажжолга "масийҳ" сифати нима учун берилганини, аммо "Ҳадис ва Ҳаёт" китобингизнинг 20-жузида Ийсо алайҳиссаломнинг лақаблари "масийҳ" бўлгани ёзилган. Саволим бу ерда "масийҳ" сўзи қандай маънода келади? Аллоҳ қодир қилганча китобларингиздан қидирдим, сайтлардан ҳам изладим, лекин жавоб топа олмадим (беэътибор бўлган бўлсам кечиринг). Аллоҳ Сизга соғлиқ ва хайрли узоқ умр беришини тилаб қолувчи мухлисангиз!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу исмни Ийсо алайҳиссаломга нисбатан Қуръони Каримда ишлатилган.Аллоҳ таоло "Моида" сурасида марҳамат қилади:«Албатта, Аллоҳ Масиҳ ибн Марямдир», деганлар батаҳқиқ, кофир бўлдилар. Масиҳ эса: «Эй Бану Исроил, менинг Роббим ва сизнинг Роббингиз – Аллоҳга ибодат қилинг. Ким Аллоҳга ширк келтирса, албатта, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур ва унинг жойи оловдир. Ва золимларга ҳеч қандай нусрат берувчилар йўқдир», – деди.Уламолар “масийҳ” сўзининг маъноси ҳақида элликта сўз айтганлар. Бу сўзни Ийсо алайҳиссаломга нисбатан ишлатилса, “сиддийқ” маъносини, дажжолга нисатан эса кўзи силлиқлаган маъносини англатади. Чунки унинг бир кўзининг ўрни теп текис бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat