Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мусофир ишчи рўза тутмаслги учун узр борм

00:00 / 21.12.2012 | eski savollar | 844
Ассалому алайкум.Муҳтарам Устоз, биз Россияда ишлаймиз. Муборак ой яқинлашганда рамазон рўзасини тутишда бизнинг ҳолатимизда узр борми деган саволга жавоб изладик. Ҳамхоналаримиздан бири бу тўғрисида Ислом Университетида ўқийдиган қариндошидан сўраганини, у эса устозига мурожаат қилганини айтди. У киши бизнинг ҳолатимизда узр борлигини ва қайтгандан кейин қазосини тутиб беришимиз кераклигини айтибдилар. Билишимизча биз, намоз ва рўза масаласида мусофир ҳукмига тушмаймиз. Бу савол бизнинг ишчи сифатида эркимиз чегараланганини таъкидлаган ҳолда берилди ва у биродаримизнинг устозлари шуни ҳисобга олиб жавоб бергандирлар. Биз ғайримуслим иш берувчи қўлида ишлардик ва табиийки унга ўз шартларимизни қўёлмасдик. Кунлар узун ва иссиқ эди (Сочи шаҳри). Рамазон ойида ватанга келиб кетиш эса учоқ билети ва бошқа харажатлар билан қимматга тушарди. Шундай қилиб, ҳар биримиз тақво ва ғайратимизга, ҳолатимизга, иродамизга қараб турли миқдордаги кунларда рўза тутдик. Мана энди қиш фасли келганда тутмаганимиз рўза кунларини қазоси сифатида тутсак бўладими ёки бу ҳийла бўлиб қоладими? Ўзи бизга у талаба биродаримизнинг олиб берган жавоби тўғрими? Ҳозир шу саволни аввал бошда сизга бермаганимдан афсусдаман...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

.- Сизларга берилган жавоб мутлақо нотўғри. Бошқа жойда ишлаётган одам мусофир бўлмайди. Бир жойда ўн беш кундан ортиқ туришни ният қилган шахснинг мусофирлиги қолмайди. Сизларнинг тутмаган рўзларингизнинг гуноҳи ўша фатво берганларга бўлади. Сизлар эса керакли одамдан фатво сўрамаганингиз учун жавобгар бўласизлар. Ҳозир тавба қилиб, қазони тутинглар.

Топ рейтинг www.uz Openstat