Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оилани саклаш хакида

00:00 / 24.12.2012 | eski savollar | 1558
Асалому алайкум, устоз. Мен мана шу сайт оркали куп билмайдиган нарсаларимни урганмокдаман ва сайтни ташкил этилишидан мамнунман. Мен икки нафар шириндан шакар кизларнинг отасиман. Каттаси етти ва кичкинаси турт ёшда. Тирикчилик деганларидек хар йили Россияга бориб, ишлаб келаман. Уч йилдирки, Россия Федерациясига бориб уч, турт ва олти ой туриб ишлаб келаман. Турли сабаблар билан бу йил май ойидан ноябр ойигача, яъни олти ой уз болаларим ва севимли хотинимдан жудо булиб яшашимга тугри келди. Мен хотинимни жуда севаман, у хам мени жонидан ортик севар эди. У: «Сиз Россияга бориб ишлаб келасиз, мен хам ишласам оиламизга ёрдам булади»-деб «Келинлар салони» очишига мени кундирди. Мен «реклама» килиб ёзиладиган салон плакатига хотинимнинг телефон ракамини ёздириб куйдим. Россияда булган пайтимда бошка эркаклар куз-куз килиб ёзиб куйилган хотинимнинг телефон ракамига кунгирок килиб безовта кила бошлаган. Умр йулдошим куркканидан хеч кимга айтмаган. Вакт утган сари кунгирок килган бегона эркаклар билан гаплашишга утган. Келганимдан кейин бу холатни сезиб, мен хотинимни урдим, сукдим, телефонини синдириб ташладим ва оилада нотинчлик хукм сурди.Шуни аникладимки, хотиним бегона эркаклар билан телефонда гаплашиш бу хеч нарса эмас, деган хаёлга борган ва улар ораларида бошка хеч кандай якинлик булмаган. Хотиним – икки фарзандимнинг онаси телефонда гаплашганини буйнига олди ва тавба килди, менга бошка чизган йулимдан чикмаслигини, мени бировга беришдан куркишини, мендан унга бошка хеч ким керак эмаслигини ва хатто энди мусулмон аёли сифатида намоз укишни бошлашини айтиб ваъда берди. Мен сабр киламан, сабр-бардошли, укимишли инсонман. Икки нафар гудакнинг келажагини уйлаб, хотинимни бор вужудим билан севишимни уйлаб, уз оиламни саклашимни уйлаб мана шу аёлимни нотугри йулдан тугри йулга олиб утишга, уни тарбиялашга узимни бахшида этмокдаман.Илтимос, тугри йул танладимми?Жавобингиз учун олдиндан катта рахмат ва мени тугри йулни танлашимда ёрдам беришингиз учун миннатдорчилик билдираман. Оллох сиздан рози булсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Тўғри қилгансиз. Аллоҳ таоло мададкор бўлсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat