Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фол очадиган чўплар

00:00 / 06.05.2008 | eski savollar | 469
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари. Қуръони Каримда "фол очадиган чўплар" ҳақидаги оят мазмуни ҳақида тўлароқ маълумот олмоқчи эдим. Иккинчи саволим қуйидагича: Мен ўзим айнан шахмат ўйинини ўйнайман. Баъзан мусобақаларда қатнашиб совринли ўринларни эгаллаб тураман. Бу нарса мени умуман Аллоҳнинг зикридан тўхтата олмайди, ҳаттоки чалғитмайди ҳам. Дам олиш ва ақлни бироз чархлаш учунгина баъзан ўйнайман холос. Аллоҳга шукрки, Аллоҳ қайтарган барча нарсани бажармасликка бор кучим билан тайёрман. Ёрдамингиз керак, шу ўйинни ўйнашим тўғрими ёки йўқ?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Жоҳилият даврида бутхоналарда хизмат қилувчи коҳинлар ҳузурида бир махсус идишда учта ёки еттита чўп турар эди. Уларга турли иборалар, жумладан, «Роббим буюрди» ёки «Роббим қайтарди» деган иборалар ёзилган бўларди. Бирор ишни қилиш ёки қилмасликда иккиланган одам коҳинга у-бу нарса бериб, фол очишни сўрарди. Шунда коҳин идишдаги чўпларни аралаштириб, фол очирувчига тутар, у идишдаги чўплардан бирини тортганда «Роббим буюрди» деб ёзилган чўп чиқса, ишни қилишга, «Роббим қайтарди» деб ёзилгани чиқса, ишни қилмасликка амр этар эди. Бошқа чўп чиқса, яна пул олиб, қайтадан фол очарди. Худди шу услуб қиморнинг бир турида ҳам қўлланар эди. Буларнинг ҳаммаси ҳаром қилинди.- Иккинчи савол жавоби олдин берилган. Топиб ўқинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat