Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савол

00:00 / 28.12.2012 | eski savollar | 452
Ассалому алайкум раҳматуллоҳу ва баракотуҳу Шайх Ҳазратлари!Устоз бир яқин одамимизнинг кишининг оиласи бузилиш арафасида турибди (у кишининг хотинлари 6 ой бўлган уйларига кетиб қолган). У кишининг ўзлари олдинлари ҳаром ичимликларни ичар, маишатларга берилганроқ эди ва бошқа ношаръий ишлар қилар эди (хотинларини ҳам жуда кўп марталаб хафа қилган, хотинлари у кишини кўришга юраги безиллаб қолган) . Ҳозир Аллоҳга шукрлар бўлсинким хатоларини тушуниб етган, тавба қилган. Лекин энди қанча ҳаракат қилсалар ҳам хотинлари келмаяпти, ўша учун руҳлари жуда тушиб кетган. Шу сабаб бўлиб, у киши кушойиш бўлармикан деган мақсадда бир эшон бобонинг ҳузурларига борган экан. У эшон бобо Қуръон китобга қараб нима қилиш кераклигини айтар экан. Ўша одам расм олиб келишни ҳам талаб қилар экан. У киши Эшон бобонинг олдиларига бориб маслаҳат сўраган экан (хотинларининг расмларини кўрсатишини сўраган), Эшон бобо ҳозирча сизга ҳеч нарса чиқмаяпти(кўринмаяпти), 2 кундан кейин келинг ўқиб қўяман яхши бўлади дебди. Устоз шу Эшон бобонинг олдиларига бориб ўқитса бўладими? Устоз шу яқин кишимизнинг ҳолатларида, шунча пайт ўтганига қарамасдан сабр қилиб, нима бўлса ҳам ярашишга ҳаракат қилиш керакми (у кишининг 1 фарзандлари бор) ёки алоқаларни узиб бошқа хотинга уйланишлари жоизми (чунки бу ишдан 2 томоннинг ўзлари ҳам, вакиллари ҳам, ота-оналари ҳам жуда чарчаган)? Ассалому алайкум раҳматуллоҳу ва баракотуҳу!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бормасин. Аёлга у кишини тавба қилгани, ибодатга киргани ва яхши яшашга тайёр эканини англатиб, оилани қайта тиклаш керак. Сизлар ҳам у кишига ёрдам беринглар. Аллоҳ таоло кўмак берсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat