Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳга яқин бўлиш учун тавсия

00:00 / 30.12.2012 | eski savollar | 682
Ассалому Алайкум, Ҳурматли Устоз,Аллоҳга шукр Қурон о'қишни биламиз, бизга Қурон ила Аллоҳга энг яқин бо'лиш учун озгина-ю созгина бо'лган кунлик бир амални тавсия қилинг.Аллоҳ рози бо'лсин! Олдиндан Раҳмат!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам о'зларининг бир ҳадисларида: "Банда Аллоҳга бирор амал билан У Зотнинг о'зига оид нарса ила яқинлашганчалик яқинлаша олмайди", деганлар. Яна: "Ким Робби билан со'злашишни истаса, Қур'он о'қисин", деганлар. Энг афзал зикр ҳам Қур'он тиловатидир. Аммо ҳар бир амалда бо'лгани каби, тиловатда ҳам кунлик вазифанинг аҳамияти катта. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам о'зларига ҳар кун, ора кунда ваҳий нозил бо'либ туришига қарамай, Қур'ондан кунлик вазифа қилиб олган эдилар. У зот буни саҳобаларига ҳам та'лим берардилар. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳуга бир ойда хатм қилишни буюрганлар. У киши бунга қониқмасликларини айтиб, охири уч кунда хатм қилишни о'зларига вазифа қилб олганлар. Уламолар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Абдуллоҳ розияллоҳу анҳуга биринчи бо'либ бир ойда хатм қилишни буюрганларидан келиб чиқиб, ҳар бир мусулмон Қур'ондан ҳар куни бир пора о'қиб, бир ойда бир хатм қилиши кераклигини та'кидлаганлар, хатмнинг ундан узоқиши макруҳ, деганлар. Араб тилини билмаган кишилар Қур'они Каримнинг ма'но таржимаси ва тафсиридан ҳам кундалик вазифа қилиб олишлари мақсадга мувофиқдир. Зеро, Қур'он тиловатидан ко'зланган асосий мақсад унинг ма'ноларини тафаккур ва тадаббур қилишдир. Тасаввуф уламолари беш маҳал намоз кетидан бешта сурани вазифа қилишган. Улар намозлар тартиби бо'йича қуйидагича: Ясин, Фатҳ, Наба', Воқе'а, Мулк. Юртимизда айрим жойларда масжидларда ушбу ан'ана ҳозир ҳам давом этиб келмоқда. Қур'онни о'қиш билан бирга, уни о'ргатишнинг ҳам аҳамияти катта. Фарзанд-набираларга Қур'он о'ргатиш ҳам Қур'онга оид энг афзал амаллардан саналади. Валлоҳу а'лам.

Топ рейтинг www.uz Openstat