Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эрнинг розилиги йўлида

00:00 / 31.12.2012 | eski savollar | 1166
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ!Муҳтарам Шайх хазратлари, сизга бир танишимни илтимоси бўйича савол ёзаяпман.Саволим бироз узун бўлса маъзур тутинг, лекин жавобингиз у аёл учун жуда муҳим.Танишим бир ўғил фарзанд туғганидан кейин бошқа фарзандли бўла олишмаган. Аллоҳ шуни хоҳлаган экан.Орадан анча йиллар ўтиб, эрининг иккинчи хотини борлигини, ундан икки фарзанди ва яна учинчисига ҳомиладор эканлигини билиб қолади.Бундан на эрнинг оила аъзолари ва на бошқалар хабардор эди. "Тўғрисини айтсам" - дейди танишим, "у аёл умуман бизнинг оила учун мос эмас, миллати ҳам бошқа, тарбияси ҳам...Лекин Аллоҳ учун, эримни фарзандлари учун рози бўлиб, у аёлни оиламизга қабул қилдим. Мени ҳурматимдан қайнона-қайнотам, эримнинг қариндош уруғлари ҳам рози бўлишди. Биз борди келди қилиб турардик. Ўзим инглиз ва рус тилларини мукаммал эгаллаганим учун уни болаларига тил ўргатардим, дарсларини қилдирардим. Ўғлим ҳам уларникига бориб турарди. Лекин ўғлим у аёлни пиво ичишини айтганда кўнглим ҳижил бўлганди, пиво ичадиган аёлдан яна нималарни кутиш мумкин...Хуллас бир куни кундошимникида катта йиғин бўладиган эди, у мени айтмади. Мен уни қанчалик ҳурматини жойига қўйиб эъзозласам у тобора ўзидан кетарди. Йиғин куни хўжайиним "Бўл тез кийин, кетдик" дедилар. Мен "Айтилмаган жойга бормайман" дедим. Хўжайиним жаҳли тез одам "Ман санга борасан девомман, тез бўл" деб бақирдилар. Мени ҳам ўзимга яраша ҳарактерим бор, айтилмаган жойга боришни хоҳламасдим. Орада жанжал чиқиб хўжайиним мени ура бошлади, бир урганда бошим темирга тегиб ўзимни йўқотдим. Мен жуда ҳам оғир аҳволда эдим. Миямдан шикастлангандим. Мен яримта инсон бўлиб қолдим. Чунки ишим ҳам асосан дарс бериш ҳамда абитуриентларни олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларига тайёрлар эдим. Энди менга дарс бериш у ёқда турсин, ҳатто китобга қараш ҳам мумкин эмас эди. Орадан ойлар ўтиб анча ўзимга келдим. Секин секин китобларни ҳам ўқий бошладим. Лекин у аёлга нисбатан энди қалбимда алам, нафрат бор эди. Хеч ҳам уни кўришни хоҳламасдим. Эрим эса, "У билан борди келди қиласан, у сеникига келади, сен уникига борасан" деб қўймаяпти. Мен уни болаларини жон деб ўқитиб бераман, лекин бир лаҳза бўлса-да уни кўришни хоҳламайман. Мен Жаннатни эримни рози қилиш орқали топишни истаб уни барча айтганларини бажарардим, лекин бу буйруғини бажара олмайман. Айтингчи, унинг бу сўзини қилмаслигим билан, эримга осийлик қилган бўлиб қолмайман-ми?"

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Албатта, сизларнинг барча сирларингиздан хабардор эмасман. Аммо ўша пиво ичадиган ва шариатга амал қилмайдиган кундош туфайли эрингизга узр айтсангиз, қабул қилгани маъқул бўлса керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat