Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жинларни кувлаш.

00:00 / 09.01.2013 | eski savollar | 2958
Ассалом Алфйкум, ҳазрат! Андижонда бир биродаримизнинг 13 ёшлик қизига жин кириб олибди деб бир таниқлик ёш имом домлани илтимос қилиб олиб келишти. Домла келгандан кейин хаммамизнинг иштирокида у киз билан гаплашиб савол берди. Домла у киздан сиз нималарни курябсиз деб суради , у киз мен уй ичида купкина жинларни курябман деди. Домла уларни санаб чикинг нечта экан деб суради.У киз атрофга караб бир бирлаб санаб 27 та экан деди. Шунда домла деразани очиб куйинглар, мен хозир укишни бошлайман, мен укиган сари улар битталаб учиб чикиб ховлидаги анаву тут дарахтига кунишади деди. Домла укишни бошлади, хар замонда киздан жинлар деразадан чикшябтими деб сураб турар у киз эса тасдиклаб жавоб бериб турар эди. Охирида нечта колди деб сураганда у киз шкафни устида биттаси колди менга караб тилини чкарябти деди. Домла хозир у хам чикиб кетади, чикиб кетгандан кейин менга айтинг деди. Кизча хаммаси чикиб кетди деганидан кейин домла ойнани ёпинглар деди. Домла киздан улар энди нима килишябти деб суради, у киз эса улар тут дарахтига куниб олишди баъзилари менга муштларини курсатишябти деди. Домла мен яна укийман хаммаси учиб кетгандан кейин менга айтинг деб яна укишни бошлади. Бир оз вакт утиб кизча хаммаси учиб кетти деди. Шунда домла у кизга караб булди улар энди хеч качон сизни олдингизга келмайди ва сизга куринмайди деди. Домла чикиб кетаётиб биродаримга бу ишни энди кизингизга эслатманг ва бу тугрида бошка гаплашманглар деб чикиб кетди. Биродаримнинг кизи худди уйкидан тургандек гуё хеч нима булмагандек согайиб тузалиб колди. Буни кандай тушиниш мумкин?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Буни ўша жинкаш домладан сўранг.

Топ рейтинг www.uz Openstat