Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

саҳобалар уруши

00:00 / 11.05.2008 | eski savollar | 2076
ассалому алайкум, мен бир биродарнинг ко'нглини ог'ритиб қо'йдим шекилли. мен унга али р.а. нинг оиша р.а.ни асирга олганлигини айтгандим. у мендан гумонсиради шекилли, чунки кимки саҳобаларимга тил теккизса у биздан эмас деган мазмундаги ҳадис бор. нега биз шунга о'ҳшаш ҳақиқатларни билишдан қайтарилганмиз?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ҳеч ким бу ҳақиқатларни билишдан қайтарган ҳам, қайтарилган ҳам эмас. Бу ерда саҳобаи киромларга тил теккизишдан қайтарилган. Бўлиб ўтган ҳодисаларга муносабат билдираман деб мусулмонлар орасида ихтилоф чиқаришдан қайтарилган. Аҳли Сунна ва жамоа мазҳабининг бу масалалар бўйича қарашлари маълум ва машҳур уларни ўрганишни ҳеч ким ман қилмаган. Фақат бизда бу ҳодисалар бўйича ўз тилимизда етарли адабиёт йўқ, холос. Ҳар ким ўзича гапирса хато қилиш эҳтимоли кўп. «Ҳадис ва Ҳаёт»нинг ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг фазлларига оид жузида мазкур маълумотлар тақдим қилинган.

Топ рейтинг www.uz Openstat