Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг соялари бўлмаганми?

00:00 / 18.01.2013 | eski savollar | 6076
Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз бўлсин! Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва саломларимиз бўлсин! Ассалому Алайкум, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари... Саволларим: 1. Бухоро жомеъ масжиди бош имом ҳатиби Азизхўжа Ҳабибуллоҳ ўғилларини пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга бағишланган маърузалари шаҳримиз савдо дўконларида бор. Ушбу маърузада пайғамбаримизни соялари бўлмагани ҳақида айтиб ўтилган. Пайғамбаримизни соялари бўлмагани қанчали асосли?2. Азизхўжа Ҳабибуллоҳ ўғилларини пайғамбаримизга бағишланган маърузаларида яна айтадиларки, пайғамбаримизга боболари Абдулмуталлиб (МУҲАММАД) деб исм қўйганлар. Лекин устозларимиздан бир бўлган Қобилжон Қори устозимизни жума маърузалари давомида: “Пайғамбаримизга оналари исм қўйганлар”, – деб айтадилар. Бир қори: “Оналари тушларида “МУҲАММАД” деб қўйиш кераклигини кўрганлар”, – десалар, бошқа қори: “Боболари сафарга кетаётганда йўлларидан бир нуроний инсон чиқди ва яқинда туғилган чақалоқларни ичидан “МУҲАММАД” исмли сўнгги пайғамбар чиқади”, – деб айтган. Ва шу куни Маккада бир вақтни ўзида 4 та чақалоққа “МУҲАММАД” номи қўйилди. Битта исмни деб, вазиятни қийинлаштиришмас, мақсад масалани моҳиятини тушуниш, холос?3. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳаётларини ўрганиш давомида қўлдан кеганча ишончли манбаларга таянишга ҳаракат қиламиз. Ва кўп манбаларда пайғамбаримизни кўксиларини икки марта кесилгани ҳақида маълумотларга дуч келяпман. Биринчиси, ёшликларида – шайтонни насибаси олиб ташланиш учун юракларини ювишгани бўлса, иккинчиси Меърож кечасида Осмонга чиқишдан олдин яна кўксиларини ёриб "қалбларини" зам-зам суви билан ювишган деб айтилган. Икки марта бунақа воқеа бўлганлиги асослими?Доим такрорлашдан чарчамайманки, илмсизлигимиз туфайли бериб қўядиган қўпол саволларимиздан ҳамда хато сўзларимиз учун илм эгаларидан барча ёшларимиз номидан узр сўрайман. Аллоҳ дин йўлида қилаётган ишларингиздан рози бўлсин ҳамда сиз билан бизни суҳбатларимизни етиб бориб, етиб келишида хизмат қилаётган Абу Муслимга ҳам Аллоҳни беҳисоб ажр-мукофотлари бўлсин. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу... ...Ислом илмига интилувчи ва изланувчилар номидан Дилшод уммати МУҲАММАД

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Азизхўжа домланинг гаплари тўғри. Сийрат.уз. сайтида сиз истаган маълумотлар бор. Сўрасангиз, жавоб ҳам беришади.

Топ рейтинг www.uz Openstat