Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бу оятми ёки ҳадиси қудусий?

00:00 / 20.01.2013 | eski savollar | 435
Ҳурматли Устоз қилаётган ишларингиздан Аллоҳ рози бўлсин! Омин.Бугун Жумада масжид Имоми Пайғамбаримизнинг мавлуд ойларига бағишлаб жудаям бир гўзал маъруза уюштириб бердилар, Аллоҳ у кишидан рози бўлсин. Домла маъруза орасида Аллоҳ шундай марҳамат қилади деб (оятни ёки ҳадиси қудусийми айтмадилар) -Агар эй Муҳаммад Сизни яратмаганимда Мен бу бутун оламни яратмаган бўлар эдим. деган Фазилатли Шайх Ҳазратлари бу оятми ёки ҳадиси қудусими сўрашимдан мақсад агар мен бошқа бир инсонга Аллоҳ шундай деган десам "Бу гапни қаердан олдинг далилинг борми?" деса мен нима деб жавоб беришни билмай қолсам, чунки Сиз саволларимнинг бирига Қуронда бўлмаган нарсани бу қурондан дейиш гуноҳ бўлади деганингиздан бери бундай нарсаларга аҳамият берадиган бўлдим. Жавобингиз учун ташаккур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу маънода оят ҳам, ҳадис ҳам йўқ. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг оламларнинг сарвари эканлари шундай ҳам маълум.

Топ рейтинг www.uz Openstat