Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никоҳга мажбурлаш йўқ

00:00 / 21.01.2013 | eski savollar | 2326
Ассаламу алайкум муҳтарам Шайҳ ҳазратлари,Яқинда Сизнинг қаламингизга мансуб “Бахтиёр оила” китобига коъзим тушиб, уни атайлаб оъзим учун ҳарид қилиб олдим. Мундарижасига коъз югуртириб чиқиб, мени қийнаётган бир масалага жавоб олиш мақсадида оъша саҳифани очдим. “Никоҳга мажбурлаш ёъқ” саҳифаси. Ҳозирги кунда, умуман, оътмишда ҳам долзарб боълиб келган муаммони диний томондан тоълиқ очиб беришга ҳаракат қилинган ва ечимлари ёритилган. Фақатгина мени бир оз қониқтирмаган томони масалага қизларнинг ёки жувонларнинг никоҳга розилигини олиш муҳим қилиб ёндашилган. Лекин ҳозирги кунда йигитларимизнинг коънглига ҳам қарамай уйлантириб қоъяётган ота-оналар айниқа оналар (!) ҳам борку. Бу масалага динимизда қандай қаралади? Оъзим ожиза боълсам-да бу саволни беришимга бошимдан кечирганларим сабаб бо'лди. Бир йигитга коънгил қоъйгандим, турмуш қуришга аҳд қилдик. Онасини совчи қилиб жоънатди. Орадан анча вақт оътиб йигитнинг ҳаракатлари сустлашиб бораётганини сездим. Сабабини соърасам онаси менинг ёшимни катталигини ҳисобга олиб розилик бермаётган экан. Атиги 2 ёш! Ахир пайғамбаримиз с.а.в. нинг суюкли аёли оъзларидан адашмасам 20-25 ёшлар чамаси катта боълганку. Наҳотки замон шиддат билан оъзгариб бораётган бир пайтда 1-2 ёшга фарқ қилиш орадаги меҳр ришталарининг узилиб кетишига сабаб боълса? Бу ришталарнинг уволи тутмасмикан? Бу айни вақтда ҳам кулгули ҳам ачинарли ҳол. Лекин мана шундай вазиятга тушдим. Оъша йигитдан охирги олган смс “Ойим мажбурлаб уйлантириб қоъйди” деган хабар боълди. Ко'нглим қаттиқ ранжиган бо'лса-да, Оллоҳ розилиги учун ҳавасларимдан воз кечдим.Балки бу масалага оид маълумотларни аввалги мақолалар ва жавобларингизда бергандирсиз. Агар шундай боълса ссилка бериб юборинг, илтимос.Эҳтиром билан,Гавҳар

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Йигитларни ҳам мажбурлаш мумкин эмас. Аммо воқеъликда бу асосан қизларда учрагани учун кўпроқ қизлар ҳақида айтилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat