Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва боракатуҳ! Устоз куни кеча бир биродаримиз Тридент ва ФИВЭ сақичлари таркибида "сугар алъоҳол" яъни "шакар алкоголи" моддаси борлиги учун ҳалол эмас деб қолди. Бу каби модда мавжудлигини олдин билмас эдим. Буни масалани у биродар ўз устозларидан сўраган эканлар. Мен уларни устозларини биламан, баъзи масалаларда ўта жиддий ҳулоса қиладилар. Шу сабабли буни сиздан сўрашга қарор қилдим. Маълумот учун шуни айтиб қўймоқчи эдимку, бу сақич турлари оҳирги пайтларда Ўзбекистонда, айниқса Тошкентда жуда оммалашиб бормоқда. Асли қиммат, АҚСҲда ишлаб чиқарилади ва шу ердан бутун дунёга тарқалади. Жавобингиз учун ташаккур. Wассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва боракатуҳ!