Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таровех намози

14:53 / 28.06.2021 | Muhiddin | 1319

Ассалому алайкум. Таровех намозининг хар 4 ракатида шу 4 ракат микдорида утириш керак дейилган, агар одамни тоқати етса ўтирмасдан 20 ракатни бирдан ўқиса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Таровеҳ намозининг тўрт ракатидан кейин ўтириб дам олиш Ҳанафий мазҳабида мустаҳаб амал ҳисобланади. Агар амал қилинса яхши бўлади. Бирор сабаб туфайли ўтирилмаса ҳам зарари йўқ.
Таровеҳ йигирма ракъат бўлишига саҳобалар, тобеъинлар, улардан кейинги авлодлар ва барча фиқҳий мазҳабларнинг имомлари иттифоқ қилганлар.
Ҳар тўрт ракъатдан кейин унинг миқдорича ўтириш бордир.
Худди мана шу ўтириш «тарвийҳа» дейилади ва таровеҳ намозининг номи шу сўздан олингандир. Ушбу ўтириш пайтида ҳар юртнинг одамлари ўзларига одат бўлиб қолган тасбеҳ ва таҳлиллардан ўқишади. (“Кифоя” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat