Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савдо ва тижорат

00:00 / 22.01.2013 | eski savollar | 492
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх жаноблари!Хурматли устоз битта саволимга аниқлик киритиб берсангиз. Кўп йиллардан бери топган луқмамизга харом аралашгандек хис қилауабман ўзимни. Дўстим билан тенг шерик бўлиб ер олиб тижорат ишларини бошлаган эдик. Тижорат ишларига қобиллятсизлигим, уқувсилигим туфайли асосий химат шеригимни зиммасига тушаябди. Ишимиздаги бир-иккита зарур топшириқларни уддалай олмасдан мени айбим билан зарар кўрган вақтимиз хам бўлган. Лекин шеригим дароматни тенг иккига бўлган. Хатто кейин билсам ўзини алохида қилган тижоратидан келган фойданиям ўртада, тушунмовчилик келиб чиқмасин деган ниятда бўлса керак, тенг бўлган экан.Хазрат нима қилай маслахат беринг. Шеригимни норозилигини қалбан хис қилиб турубам даромадни яримисини индамасдан олганман. Шу олганим менга халол бўладими. Ёки қилган хизматимга яраша олишим керакмиди. Агар шундай бўлса олдинги олганларимни хукми қандай бўлади.Аллох Таоло Сиздан рози бўлсин Устоз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Қилганга яраша олиш керак. Олдингиларни ҳам шерикка қайтариб бериш керак. Қайтарганингизда ҳам, мен розиман деса, ўзининг иши.

Топ рейтинг www.uz Openstat